Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Данияр Розумбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа тортиш услубияти ва ундириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Iqt80.

Илмий раҳбар: Маликов Таҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Банк-молия академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Солиқ академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнингмақсади: Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштиришга доир илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг амалдаги ставкалари даражасини мақбуллаштириш ҳамда мазкур солиқни тўловчи субъектлар доирасини аниқлаштириш орқали унинг бюджет даромадларини шакллантириш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолият натижаларига таъсирчанлиги кучайтирилган;

сувдан саноат ишлаб чиқариши мақсадида фойдаланувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби такомиллаштирилган;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг таъсирчанлигини кучайтириш йўналишлари белгиланган ва илмий-амалий жиҳатдан асосланган;

Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва ундириш жараёнларидаги иқтисодий муносабатларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда уйғунлаштириш орқали унинг такомиллашган механизми тавсия этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–2270-сонли қарорининг 14-иловасини тайёрлащда фойдаланилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 19 октябрдаги 16/1-23251-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Давлат бюджетига алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлардан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 2015 йилда 11,4 млрд. сўм ва 2016 йилда 11,1 млрд. сўм миқдорида солиқ ҳисобланган ва ундирилган;

алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 2, 2016-03-сон қўшма қарорига асосан амалиётга жорий этилган (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 24 февралда 2765-сон билан рўйхатга олинган). Мазкур таклиф асосида «Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish