Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Ғуломназар Эшбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта мойини узлуксиз эмульсияли рафинациялаш технологиясини модернизациялаш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T153.

Илмий раҳбар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Тиллаева Гулнора Ўринбаевна, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: электромагнитли ишлов бериш, янги кислотали ва ишқорий реагентларни ҳамда уларни қўллаш ускуналари ёрдамида, пахта мойини узлуксиз эмульсияли рафинациялаш технологиясини модернизация қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

прессланган ва эктракцияланган пахта мойларини узоқ муддатли сақлашдан олдинги ҳамда кейинги кўп компонентли таркиби ва миқдордаги ўзгариш фарқлари аниқланган;

пахта мойини турли ишқорий эритмалар билан, хусусан, эркин ёғ кислоталари билан максимал боғланишини таъминловчи самарали аралаштиргичлар аниқланган;

соапстокнинг йирик парчаларини 22 дан 70°C ҳароратда узлуксиз шакллантирувчи уч зонали термодифференциал экспозитор ишлаб чиқилган;

эркин ёғ кислоталарини танлаб нейтралловчи натрий силикатни, ҳисобланган миқдорда (ортиқча NaOH ўрнига) қўллаш рафинацияланган мойнинг чиқиш миқдорини ошириши исботланган;

эркин ёғ кислоталари ассоциатларини парчаловчи электромагнит ишлови, тавсия этилган аралаштиргич ва экспозитордан фойдаланиб, пахта мойини узлуксиз икки босқичли эмульсияли рафинациялашнинг модернизацияланган технологияси ишлаб чиқилган;

каустик сода эритмасидан фойдаланиб олинган анъанавий соапстокка нисбатан силикат натрий эритмасидан фойдаланиб олинган соапстокнинг фарқли кўрсаткичлари аниқланган;

прессланган ва экстракцияланган пахта мойларини оқлашда зарарли ва токсик моддалардан тозаловчи маҳаллий фаоллантирилган гилмоя ва кўмирлардан самарали композиция олиш ва қўллаш технологияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта мойини узлуксиз эмульсияли усулда рафинациялашнинг модернизацияланган технологиясини қўллаш бўйича олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш асосида:

электромагнит ишлови ёрдамида пахта мойини узлуксиз эмульсияли усулда икки босқичли рафинациялаш технологияси «Қўқон ёғ-мой» акционерлик жамиятида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКнинг 2017 йил 22 сентябрдаги ВД-ё/1687-сон маълумотномаси). Натижада рафинацияланган мойнинг чиқиш миқдорини 1,5–2,5%га ошириш имконини берган;

эмульсияли рафинациялашда пахта мойини тозалашнинг модернизация қилинган технологияси «Қўқон ёғ-мой» акционерлик жамиятида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКнинг 2017 йил 22 сентябрдаги ВД-ё/1687-сон маълумотномаси). Натижада соапсток таркибидаги нейтрал мой миқдорини 7–11%га камайтириш имконини берган;

электромагнит ишлови ёрдамида пахта мойини узлуксиз эмульсияли усулда икки босқичли рафинациялашда маҳаллий фаоллантирилган гилмояли ва кўмирлардан яратилган композициялар «Ургенч ёғ-мой» акционерлик жамиятида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКнинг 2017 йил 22 сентябрдаги ВД-ё/1687-сон маълумотномаси). Натижада ранг кўрсаткичи стандарт талабларига жавоб берадиган пахта мойларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish