Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамедов Нормухаммад Мардановичнинг

фалсафа доктори диссертацияси (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Уруғли мева дарахтларида монилиоз касаллигига қарши кураш чораларини такомиллаштириш», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx50.

Илмий раҳбар: Марупов Аббосхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx13.01.

Расмий оппонентлар: Аманов Шухрат Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Бойжигитов Фозил Мухаммадиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: уруғли мевали боғларда монилиоз касаллигининг тарқалиши, унинг зарари, туманлаштирилган навларнинг касалликка чидамлилигини ва касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятлари асосида ушбу касалликка қарши самарали кимёвий кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон шароитида маҳаллий ва интенсив уруғли мева боғларида монилиоз касаллигининг тарқалиши ва келтирадиган зарари аниқланган;

уруғли мева дарахтларида учрайдиган монилиоз касаллигини қўзғатувчи  замбуруғлар касалланган дарахт аъзоларининг намуналаридан тоза муҳитга ажратиб олинган, уларнинг систематикаси, биоэкологик хусусиятлари ва патогенлиги аниқланган;

 монилиоз касаллигига чидамли бўлган навлар танлаб олинган;

фунгицидларнинг ҳар хил концентрацияларини касаллик қўзғатувчи замбуруғларга таъсирини лаборатория ва дала шароитида аниқланиб, фитосанитар тадбирлар билан биргаликда қўллашнинг афзалликлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Уруғли мева дарахтларининг монилиоз касаллигига қарши кураш чораларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

уруғли мевали дарахтларнинг замбуруғли касалликларига қарши кураш бўйича «Интенсив боғларни замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилиш» тавсияномаси ишлаб чиқилган («Ўзагрокимёҳимоя» акционерлик жамиятининг 2017 йил 16 октябрдаги 03-13/1919-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчилик фермер хўжаликларида янгидан ташкил этилган интенсив боғларда замбуруғли касалликларга қарши курашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;

монилиоз касаллигининг қишловчи инфекцияларига қарши 4 фоизли «Бордо суюқлиги» гулдан чиққандан кейин ва яна икки марта 10 кун оралатиб 0,025 фоизли «Ридомил голд», 0,02 фоизли «Импакт» фунгицидлари билан ишлов бериш Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тажриба участкасида 13,3 гектар олма, 2,6 гектар нок, 9,6 гектар беҳи боғида ҳамда  пакана бўйли интенсив олма ва нок боғларида монилиоз касаллигига қарши  0,01 фоизли «Панч» ва 0,04 фоизли «Фалькон» фунгицидлари билан кимёвий кураш технологияси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Янгиобод Ахунов Рашид» фермер хўжалигида  2 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 02/22-498-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида олмадан гектарига 61,8–66,7 центнер, нокдан 18,7–24,4 центнер ва беҳидан 51,3–55,1 центнер қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси олмада 147,9 фоиз, нокда 109,1 фоиз ва беҳида 149,2 фоизни ҳамда пакана бўйли интенсив олма ва нок боғларида биологик самарадорлик 82,3 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish