Sayt test rejimida ishlamoqda

Аблязов Отабек Вахабовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бел умуртқа стенозининг турли вариантларида нур ташхисий усулларини такомиллаштириш», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib91.

Илмий маслаҳатчи: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Черемисин Владимир Максимович (Россия Федерацияси), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Сибир давлат тиббиёт университети Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нур ташхислаш усуллари ёрдамида бел умуртқа поғонаси суяк ва юмшоқ тўқималарининг нормал ва патологик кўрсаткичларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш, нур ташхислашда бел умуртқа стенози турли вариантларини янгича ўлчаш усулини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бел умуртқа стенози оғирлик даражасини баҳолашнинг янги морфометрик стандартларини ҳисобга олган ҳолда соғлом шахслар ва УПБ патологияси билан беморлар диагностикаси радиологик (рентгенологик, КТ ва МРТ) расмий картаси такомиллаштирилган;

рентгенологик, КТ ва МРТ текширувлар ёрдамида бел умуртқалари танаси, умуртқалараро дисклар, умуртқа поғонаси канали ва умуртқалараро тешикнинг барча анатомик кўрсаткичларини ўлчашнинг оригинал усули ишлаб чиқилган ва морфометрик кўрсаткичларнинг нормал қийматлари аниқланган;

патологик ўзгарган (онкопатология ва дегенератив касалликлар) бел умуртқа поғонасининг кўндаланг кесими юзасини КТ ва МРТ усуллари ёрдамида ўлчаш усули ишлаб чиқилган ва стандарт морфометрик кўрсаткичлари билан таққослаб, унинг устунликлари аниқланган;

стандарт нур морфометрияси учун етишиб бўлмайдиган «кўр» зоналарнинг касаллик оғирлик даражасини баҳолашга қўшиш ҳисобига ўрганилаётган анатомик элементлар чегарасини кенгайтириш имконини берувчи марказий ва латерал стенозларда умуртқа поғонаси каналининг юмшоқ тўқимали чегараси, дурал қоп ва умуртқалараро тешикни ўлчашнинг МРТ усули ишлаб чиқилган;

КТ ва МРТ усуллари ёрдамида олинган морфометрик кўрсаткичлар ва кўндаланг кесим юзаси ўлчовлари асосида бел умуртқа каналининг марказий ва латерал стенози оғирлик даражасининг классификацияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бел умуртқа стенози билан беморлар диагностикаси сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

ишлаб чиқилган «Умуртқа поғонаси бел соҳасида умуртқа каналини стенозловчи жараёнларнинг диагностика усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун (IAP 05108-сон) патенти олинган. Таклиф этилган усулнинг жорий этилиши бел умуртқалари танаси, умуртқалараро дисклар, умуртқа канали ва умуртқалараро тешик барча анатомик ўлчамларини батафсил аниқлаш имконини берган;

ишлаб чиқилган «Бел умуртқалараро тешиги стенозининг диагностика усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун (IAP 05313-сон) патенти олинган. Таклиф этилган усулнинг жорий этилиши бел умуртқа стенозида нур ташхиси сезгирлигини 96% гача, спецификлигини 98% гача ва умумий аниқликни 97% гача ошириш имконини берган;

«Тиббий визуализациянинг замонавий усуллари» ўқув-методик қўлланмаси ва «Марказий нерв системаси ўсмаларини ташхислаш ва даволаш» клиник қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 сентябрдаги 8н-д/54-сон маълумотномаси). Натижада умуртқа канали стенози диагностикаси сифатини яхшилаш имконини берган;

умуртқа канали стенозининг диагностикаси сифатини яхшилаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Тошкент шаҳри диагностика маркази, Наманган шаҳрининг «Saydana» ОАЖ ҚК клиникаси ва Тошкент шаҳрининг «Fedorocich Klinikasi» ОАЖ ҚК клиникасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 сентябрдаги 8н-д/54-сон маълумотномаси). Олинган натижалар бел умуртқа стенози диагностикаси сифатини 56,5% дан 80,9% гача, эрта ташхислаш даражасини 15,5% дан 30,6% гача яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish