Исоқов Мақсуд Узоқовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон олтин конларида геология-қидирув ишларининг услубиятини такомиллаштириш ва захираларни баҳолашнинг ишончлилигини ошириш», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/GM10.
Илмий маслаҳатчи: Зималина Валентина Яковлевна, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Минерал ресурслар институти» ДК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.03.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пирназаров Мажид Махкамович, геология-минералогия фанлари доктори; Антонов Александр Евгеньевич, геология-минералогия фанлари доктори;. Конкин Виктор Дмитриевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг учта геологик-саноат турига мансуб олтин маъданли конларида геология-қидирув ишларининг услубиятини такомиллаштириш ва олтин захираларини баҳолаш ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор учта геологик-саноат турига (олтин-кварц, олтин-сульфид-кварц ва олтин-сульфид турлари) мансуб олтин маъданли конлар бўйича уларнинг геологик-қидирув ишлари услубиятини такомиллаштириш учун асосий маъдан таналарининг жойлашув қонуниятлари ва шароитларини белгилаб берадиган геологик омиллар тизими ишлаб чиқилган;
олтин маъданли конларда геология-қидирув параметрларини юқори даражадаги ўзгарувчан хусусиятлилиги ва ҳисобланган захираларнинг турли ишончлилик даражасига эга эканлиги миқдорий жиҳатдан исботланган;
учта геологик-саноат турига мансуб 7 та кон кесимида экспериментал тадқиқотлар асосида геология-қидирув ишлари услубиятининг асосий элементлари–бурғилаш қудуқлари ва тоғ-кон иншоотлари орасидаги масофа, уларнинг геометрик хоссалари, маъдан таналаридан олинадиган намуналарнинг параметрлари, захира ҳисоблашнинг оптимал усуллари ва конларни қазиб олиш услублари миқдорий жиҳатдан асосланган;
илк бор Ўзбекистон шароитида ГГИС-технологиялар асосида захираларни ҳисоблаш усулларини қўллаш ёрдамида геология-қидирув ишлари самарадорлигини, иш унумдорлигини ошириши ва захираларни ҳисоблаш тезлигини ўртача 30% га кўтариши исботланган;
Ўзбекистон конлари мисолида илк маротаба қидириб-чамаланган ва қазиб олинган маълумотларни таққослаш бўйича мукаммаллаштирилган «Қаттиқ фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олишдаги маълумотларни таққослаш бўйича услубий кўрсатмалар» ва «Маъданли конларда намуналашнинг аниқлилиги ва ишончлилигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар» ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон олтин конларида геология-қидирув ишларининг услубиятини такомиллаштириш ва захираларни баҳолашнинг ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Кокпатас олтин кони бўйича қидириб топилган ва қазиб олинган захираларнинг параметрлари ўзаро таққосланиб, улар ўртасидаги номутаносибликларнинг келиб чиқиш сабаблари илмий жиҳатдан объектив равишда баҳолаб берилган ва «Навоий КМК» ДКда жорий қилинган («Навоий КМК» ДКнинг 2017 йил 6 октябрдаги 01-02-02/12246-сон маълумотномаси). Натижада баҳолаш материаллари ДЗК томонидан қайта кўрилиб, тасдиқланмаган захираларни ўрнатилган тартибда «Навоий КМК» ДК балансидан чиқариш имконини берган.
Ўрталиқ олтин кони захираларини оптимал баҳолаш мақсадида минераллашган томирлар ва зоналарни жойлашув қонуниятлари ҳамда шароитларини аниқлаш натижалари «Уран ва қимматбаҳо металлар геологияси» ИИЧМ томонидан Ўрталик олтин конида геология-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида қўлланилган («Навоий КМК» ДКнинг 2017 йил 6 октябрдаги 01-02-02/12246-сон маълумотномаси). Натижада Ўрталик олтин кони геологик тузилиши мураккаблигига кўра 3-тоифага мансуб деб топилган ва бу ўз навбатида маъдан таналарининг геометризацияси, геология-қидирув параметрлари ва қидириш тўрларининг зичлигини мос равишда оптималлаштириш имконини берган;
Гужумсой олтин конидаги маъдан таналарини жойлашув қонуниятлари ва шароитларини белгилаб берувчи геологик омилларни комплекс баҳолаш натижаси Зармитан геология-қидирув экспедициясида жорий қилинган («Навоий КМК» ДК 2017 йил 6 октябрдаги 01-02-02/12246-сон маълумотномаси). Натижада Гужумсой олтин кони геологик тузилиши мураккаблигига кўра 3-тоифага мансублиги аниқланган ва бу ўз навбатида С1 категориясидаги захиралар учун орасидаги масофа 40х40м, С2 категория учун эса 80х80м ни ташкил этган қидириш тўрларини қўллаш имконини берган;
Кўчбулоқ, Қизилолма, Қайрағоч олтин конлари буйича қидириб топилган ва қазиб олинган захираларнинг параметрлари ўзаро таққосланиб, улар ўртасидаги номутаносибликларнинг келиб чиқиш сабаблари илмий жиҳатдан объектив равишда баҳолаб берилган ва «Олмалиқ КМК» АЖда жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2017 йил 9 октябрдаги 09-8189-сон маълумотномаси). Натижада баҳолаш материаллари ДЗК томонидан қайта кўрилиб, тасдиқланмаган захираларни ўрнатилган тартибда «Олмалиқ КМК» АЖ балансидан чиқариш имконини берган.