Тоирова Гули Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек нутқий мулоқотида системавийлик ва информативлик», 10.00.01–Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil119.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Элтазаров Жўлибой Данабоевич, филология фанлари доктори, профессор; Тожиев Ёрмат, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нутқий мулоқотнинг муҳим инсоний фаолият тури сифатида ўзига хос ситуатив-прагматик системаэканлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий мулоқотнинг ўзига хос ситуатив-прагматик система эканлиги назарий маълумотлар билан асосланган;
нутқий бирликлар – лисоний бирликларнинг ёзма ёки оғзаки кўринишларда бўлиши, мулоқот бирлиги эса лисоний ва нолисоний омилларнинг мулоқот жараёнида биргаликда воқеланиши каби фарқланишлар назарий хулосалар билан исботланган;
ситуатив-прагматик системани график кўринишда ифодаловчи изосайн тушунчасининг ижтимоий-информатив қиймати илмий-амалий жиҳатдан очиб берилган;
нутқий мулоқот ситуатив-прагматик система сифатида ички ва ташқи омиллардан, уларнинг ҳар бири эса ўз навбатида, бир неча ички ассоциатив парадигмадан иборатлиги асосланган;
ўзбек адабиётида нутқий мулоқотнинг тўлиқ-симметрик-узилмаган ва тўлиқ-симметрик-узилган ҳамда нотўлиқ-симметрик-узилмаган каби кўринишлари мавжудлиги мисоллар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек нутқий мулоқотида системавийлик ва информативликхусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
тинглаш – мулоқотнинг энг муҳим компоненти, тинглашнинг ҳам худди сўзлашдаги каби техникаси, усуллари: рефлексив тинглаш усули ва норефлексив тинглаш усули, суҳбатдошлар орасида мақсад уйғунлиги каби изоҳлашга оид хулосалардан Ф1-052 рақамли “Ўзбекистонда оилавий психологик хизматни ташкил этишнинг илмий-назарий ва методологик муаммолари” номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 16 февралдаги ФТК-0313/165-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашжараёнида самарали фойдаланишга асос бўлади;
салом бериш – кундалик ҳаётимизда энг кўп қўлланиладиган урф, саломлашиш пайтида нафақат суҳбатдошнинг нaсaби, қариндошлик алоқалари, ёши ва жинси, балки куннинг қайси вақти, касби ва суҳбат пайтида сўзлашаётганлар нима билан машғул эканлиги ҳам инобатга олиниши каби изоҳлашга оид хулосалардан А-1-069 рақамли «Ўзбекистонда оила институтини ривожлантириш ҳамда баркамол авлод тарбиясининг маънавий-ҳуқуқий, тиббий-психологик ва демографик омилларини тадқиқ этиш» номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 89-03-2698-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши ўзбек тили ва маданияти ўтмишда нақадар бой, саломлашиш усуллари эса қанчалик хилма-хил бўлганининг моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилган;
дискурсда паралингвистик воситалар – ҳар хил имо-ишоралар, тана аъзоларининг ҳаракат ва ҳолатларининг аҳамияти, мақсад ва савияда уйғунлик бўлмаса, дискурс самарасиз бўлиши каби изоҳлашга оид хулосалардан А-1–118 рақамли «Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини нашрга тайёрлаш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 89-03-2698-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилишимумтоз адабиётимизда тингловчи ва сўзловчи симметрияси – савияларининг мувофиқлиги, уйғунлигининг моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилган.