Сувонов Қайим Жахоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий тадқиқотлар асосида ошқозон ичак йўлларидан бактериялар транслокацияси механизмларини мажмуавий баҳолаш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib141.
Илмий маслаҳатчи: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Нурузова Зухра Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джуманиязова Гульнара Исмоиловна, биология фанлари доктори, профессор; Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий ўткир ичак тутилишларида бактериал транслокация ривожланиш механизмларини аниқлаш ва ушбу феномен келиб чиқишида иммун тизими фаолиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишлари моделларида БТ шаклланишини таъминловчи транслокацияга қодир асосий микроорганизмлар ва уларнинг тажриба ҳайвонлари турли органларида униши аниқланган;
илк бор грамманфий бактерияларнинг транслокация бўлиш қобилияти граммусбат кокклар ва анаэроб микроорганизмларга нисбатан юқорилиги аниқланган;
ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишлари моделларида БТ ривожланиши ва интенсивлигини микроорганизмлар ассоциациялари таъминлаши ва монокультура кўринишига нисбатан улар ишонарли юқорилиги аниқланган;
ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилиши моделларида транслокация бўлган микроорганизмларнинг униш фоизи обтурация муддатларига узвий боғлиқлиги ва унга тўғри прапорционаллиги исботланган;
илк бор БТ феномени шаклланиши ва ривожланишида организм иммун тизими фаолияти баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тажрибада ошқозон – ичак трактидан бактериялар транслокацияси механизмларини мажмуавий баҳолаш асосида:
тажрибада транслокацияга қодир микроорганизмлар ва уларнинг организм ички аъзоларидан униш даражасини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишларида бактериал транслокация интенсивлигини баҳолаш мезонлари» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 сентябдаги 8Н-д/19-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тажрибавий тадқиқотларда БТ интенсивлигини аниқ баҳолаш имконини яратган;
БТ шаклланиши ва ривожланишини таъминловчи асосий микроорганизмлар пейзажи, уларнинг транслокация бўлиш қобилияти ҳамда БТ интенсивлигини баҳолаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Тошкент давлат стоматология институти амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 сентябрдаги 8Н-д/19-сон маълумотномаси). Жорий этилган натижалар тажрибавий микробиологик тадқиқотлар самарадорлигини оширган, тажрибаларнинг софлигини таъминлаш ҳамда микробиологик тадқиқотлар ўтказишда озиқ муҳитлар ва лаборатория ҳайвонларини тежаш ҳисобига тажрибаларнинг ҳар сериясидан 696175 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини яратган.