Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббосхужаева Лола Сайдиганиходжаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида менопаузадан кейинги остеопорознинг клиник ва эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib17.

Илмий раҳбар: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори; Азизов Мирхаким Жавхарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизнинг турли минтақаларида истиқомат қилаётган 50 ва унда катта ёшдаги аёллар орасида менопаузадан кейинги остеопороз касаллиги тарқалишини ўрганиш ҳамда моно ва комбинацияланган даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эллик ва ундан катта ёшдаги аёллар орасида менопаузадан кейинги остеопороз касаллиги клиник-инструментал белгиларининг динамикасини ўзига хослиги (ẞ-Cross Laps ошиб кетиши, TPINP, PTН пасайиши, функционал синамаларни бажариш давомийлигининг чўзилиши) ва намоён бўлиш даражалари (енгил, ўрта, ўрта оғир ва оғир даражали остеопороз) ўртасидаги корреляцион боғлиқлик асосланган;

менопаузадан кейинги остеопороз касаллигида суяк резорбциясини (ẞ-Cross Laps) ва суякнинг тикланиш кўрсаткичлари (TPINP, PTН) икки ва ундан ортиқ марта ишқорий фосфатаза кўрсаткичининг ошиши, хавф омилларининг мавжудлиги (менопаузанинг давомийлиги, гиподинамия, сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиш ва D гормонининг етишмаслиги) билан суяк ва умуртқа поғонасида оғир дегенератив-дистрофик ўзгаришларни вужудга келиши исботланган;

остеопороз касаллигида фосфор-кальций ва ишқорий фосфатаза алмашинувининг бузилиши ҳамда бел умуртқаси ва сон суяги тўқимаси зичлигининг пасайиши, мушак кучи ва асаб-мушак тизими мувозанатининг бузилиш патогенезига асосланганлиги аниқланган;

менопаузадан кейинги остеопороз билан касалланган аёлларни комбинацияланган даволаш тизимига киритилган дори воситаларининг патогенетик хусусиятлари асосланиб, даволашни оптималлаштирувчи суяк резорбциясининг ингибиторлари, остеобласт стимуляторлари ва Д витамин фаоллигини оширувчи метоболитларининг самардорлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон Республикасида менопаузадан кейинги остепорозни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Республикамизнинг турли минтақларида истиқомат қилаётган менопауза давридаги аёлларнинг саломатлигини тиклаш ва унга қаратилган даволаш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида «Менопаузадан кейинги аёлларда остеопороз» номли услубий қўлланма соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д\\45-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма менопауза давридаги аёлларда остеопороз касаллиги сабабларини эрта ташхислаш ва касаллик асоратларини олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишга имкон берган;

турли минтақаларда истиқомат қилаётган менопауза давридаги аёлларда остеопороз ривожланишининг хавф омилларини ҳисоблаш мақсадида «Менопауза давридаги аёлларда остеопороз ривожланишининг хавф омилларни калькулятор ҳисоблаш» номли дастури ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д\\45-сон маълумотномаси). Мазкур дастур менопауза даврида аёлларда остеопороз касаллиги келиб чиқишига олиб келувчи омилларни калькулятор дастури ёрдамида аниқлаш имконини берган;

менопаузадан кейинги остепорозни ташхислаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган механизмлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази клиник шифохонасида татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д\\45-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга менопауза давридаги аёлларнинг саломатлик ҳолатини назорат қилиш ва остеопороз ривожланишининг олдини олиш самарали тартибини ишлаб чиқиш ва суякларнинг мўртлашишини олдини олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish