Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Дилшод Исматиллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органоминерал компонентларни механик-кимёвий модификациялаш йўли билан йўл қопламалари учун деформацион-силжишга бардошли композицион асфальтбетон материалларни ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т150.

Илмий раҳбар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: органоминерал компонентларни механик-кимёвий модификациялаш йўли билан йўл қопламалари учун деформацион-силжишга бардошли композицион асфальтбетон материалларни ишлаб  чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор иссиқ иқлим ва тоғли шароитларда қўллаш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан органоминерал ингредиентларни танлаш ва уларни физик-механик-кимёвий модификациялаш орқали деформацион-силжишга бардошлилиги, адгезия ва бошқа физик-кимёвий хоссалари яхшиланган асфальтбетон қопламаларни олиш мумкинлиги илмий асосланган;

табиий қумларни дисмембратор қурилмасида зарбли-парчалаб-ишқалаш усули билан модификациялаш нафақат майдаланган заррачаларнинг солиштирма юзасининг ортиши ҳисобига, балки заррачаларнинг молекуляр даражада қутбланиши гетероген дипол моментлар ҳосил бўлиши орқали кечадиган катион-фаол ва анион-фаол моддалар орасида кимёвий боғ ҳосил бўлишини келтириб чиқарувчи фаол заррачаларнинг кўпайишига олиб келиши аниқланган;

асфальтбетон композицияси органоминерал компонентларининг фазалараро чегарасидаги адгезиянинг ортиши ингредиентлар, сирт-фаол моддалар (СФМ) ва битумларда молекуляраро ва адсорбцион даражада кечадиган физик-кимёвий жараёнларни яхшиланиши ҳисобига содир бўлиши асосланган;

органоминерал компонентлар орасидаги физик-кимёвий жараёнда дастлаб механик фаоллаштирилган бархан қумлари госсипол смоласи билан қопланади, ҳосил бўлган пленкага битум боғловчиси адсорбцияланиб, минерал ингредиентлар орасида водород боғларнинг ҳамда битумнинг мальтен фракциясидаги функционал группаларининг ҳосил бўлиши исботланган;

маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг тузилиши, таркиби ва нисбатларига боғлиқ равишда композициянинг физик-механик хоссаларининг шаклланиши аниқланган;

ишлаб чиқилган композицион асфальтбетон материаллар ва улар асосидаги қопламалар юқори деформацион-силжишга ва ёриқларнинг ҳосил бўлишига бардошлилиги билан характерланиб, бу табиий минерал қумларини механик фаоллаштириш, госсипол смоласи ва битумларни физик-кимёвий модификацияланиши натижасида органоминерал ингредиентларнинг адгезияси ортиши ҳисобига содир бўлиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллийхомашёлар асосида йўлларни қоплаш учун композицион асфальтбетон материалларнинг самарали таркибини ишлаб чиқишдаги олинган натижалар асосида:

деформацион-силжишга ва ёрилишга бардошли битумли композициялар таркиби учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04849, 2014). Натижада яратилган деформацион силжишга ва ёрилишга бардошли композициялар автомобиль йўл қопламаларини хизмат муддати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

автомобиль йўлларининг асфальтбетон қопламалари ёриқлари ва бетон қопламалари деформацион чокларини тўлдириш учун композицион зичловчи мастикалар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04848, 2014). Натижада темир-бетон йўлларнинг деформацион чокларини ва асфальтобетон йўлларининг ёриқлари мастикалар ёрдамида герметикланганда, уларнинг ишлаш қобилиятини 2,5-3 маротабага ошириш имконияти яратилган;

яратилган асфальтбетон материаллар Ўзбекистон Республикасининг Автомобиль йўллари бўйича давлат қўмитасининг «Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонасига қарашли асфальтбетон заводида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 6 ноябрдаги 05-3635-сон маълумотномаси). Натижада автомобиль йўлларининг ишга яроқлилик муддатларини 1,3–1,5 маротаба ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish