Абдураимов Озодбек Султонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқумда тарқалган Tulipa L. туркуми турларининг биологик хусусиятлари ва ценопопуляцияларининг ҳолати», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B59.
Илмий раҳбар: Шомуродов Хабибулло Файзуллоевич, биология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Печеницын Владимир Петрович, биология фанлари доктори, профессор; Нигматуллаев Алим Магмурович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқумда тарқалган Tulipa L. туркуми турлари ценопопуляцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилқумда тарқалган Tulipa L.туркумитурларининг турли экологик-фитоценотик шароитларда 39 та ценотик популяциялари аниқланган;
Tulipa туркуми турларининг онтогенез босқичлари аниқланган;
Tulipa туркуми турларининг мавсумий ривожланиш ритми аниқланган;
ценопопуляцияларнинг онтогенетик структуралари ҳамда ёш типлари очиб берилган;
организм ва популяцион белгилар асосида ценопопуляцияларнинг замонавий ҳолати баҳоланган;
ценопопуляцияларнинг тарқалиши ва уларнинг виталитет ҳолатини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қизилқумда тарқалган Tulipa L. туркуми турлари биологияси ва ценопопуляциялари ҳолатини тадқиқ қилиш доирасида олинган натижалар асосида:
Қизилқумда тарқалган Tulipa туркуми турлари популяцияларининг замонавий ҳолати, тарқалиш хариталари ва муҳофазасига доир маълумотлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 03-01/12-5810-сон маълумотномаси). Натижалар Tulipa туркуми турлари популяцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қизилқумда тарқалган Tulipa туркуми турларининг популяциялари, фенологиясига ва биометриясига доир маълумотлар “Летопись Природы Евразии” лойиҳасида лола турлари популяцияларини баҳолаш ва сақлаб қолишда фойдаланилган (Финландия, Хельсинки университетининг 2017 йил 27 сентябрдаги маълумотномаси). Натижалар Tulipa туркуми турлари популяциялари ҳолатини мониторинг қилиш ва муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қизилқумда тарқалган Tulipa туркуми турлари бўйича олинган натижалар А-5-004- рақамли “Ўсимликларни идентификациялаш ахборот-таниб олувчи тизимининг дастурий-алгоритмик таъминотини ишлаб чиқиш” лойиҳасида Tulipa туркуми турларини идентификациялаш ва таснифлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги ФТА-02-11/748-сон маълумотномаси). Натижалар Tulipa туркуми турларини морфологик ва биометрик белгиларни таҳлил қилувчи, гербарий намуналарини турлар бўйича таснифловчи ҳамда идентификациялаш учун хизмат қилувчи «Tulipa Recognized» дастурий воситасини такомиллаштириш имконини берган.