Уразбаев Исматулла Умматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган бўз тупроқлар қоплами структураси ва уларнинг унумдорлигини баҳолаш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/B31.
Илмий маслаҳатчи: Қўзиев Рамазон Қўзиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хамза Ҳамдамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори; Исағалиев Муроджон Тўйчибоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳасининг тоғ олди ва тоғ ости текислиги тупроқ қоплами структурасининг шаклланиш қонуниятларини аниқлаш, ғўза ва сабзавот экинлари учун бонитировкалаш коэффициентларини ишлаб чиқиш, суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқлар унумдорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент воҳаси тоғ олди ва тоғ ости текислигидаги тупроқлар қоплами структурасининг (ТҚС) генетик хусусиятлари ва элементар тупроқ ареалларининг (ЭТА) генетик ва геокимёвий боғланишлари рельефнинг мураккаблигига боғлиқлиги исботланган;
суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқларининг хосса-хусусиятлари билан ғўза ва сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ўртасидаги корелляцон боғланишлар аниқланган;
эрозияга учраган суғориладиган типик бўз тупроқлардаги ғўза экиладиган тупроқлар унумдорлигини баҳолашнинг базавий шкаласи такомиллаштирилган;
суғориладиган ўтлоқи тупроқлардаги сабзавот экинлари етиштириладиган тупроқлар унумдорлигини баҳолашнинг базавий шкаласи ишлаб чиқилган;
агроэкологик омиллардан – қияликнинг тиклиги ва жойлашиши, тупроқ омиллари – ювилиш даражаси, зичлиги, гумус заҳираси, озиқ элементлар миқдори, шўрланиш даражаси, берч қатламининг жойлашиши, гипслашганлик даражаси ва гипс қатламининг жойлашиши хоссалари бўйича бонитировка коэффициентлари ишлаб чиқилган;
суғориладиган типик бўз тупроқлардаги ғўза ва ўтлоқи тупроқлардаги сабзавот экилган калит майдонлар тупроқларининг унумдорлик даражаси баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суғориладиган бўз тупроқлар қоплами стуктурасининг шаклланиш қонуниятларини аниқлаш ва тупроқ унумдорлигини баҳолаш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар асосида:
суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлик даражасини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган базавий шкала ва бонитировкалаш коэффициентлари «Ўзбекистон Республикасида тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва материалларини тасдиқлаш тартиби»нинг («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан 1999 йил 29 апрелда тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 1999 йил 18 майда 732-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) 9-бандига мувофиқ Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти илмий кенгашининг қарори билан тасдиқланган (2013 йил 5 июндаги 22-13-сон баённомаси). Ушбу коэффициентлар ғўза экиладиган суғориладиган типик бўз ва сабзавот экиладиган ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлик даражасини баҳолашга хизмат қилган;
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг унумдорлик даражасини баҳолаш бўйича такомиллаштирилган базавий шкала ва бонитировкалаш коэффициентлари Тошкент вилояти Чиноз ва Янгийўл туманларидаги фермер хўжаликларининг 21140,0 гектар ғўза экилган тупроқларини унумдорлик даражасини баҳолашда жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 03 октябрдаги 03-05-8425-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида типик бўз тупроқларнинг ўртача бонитети 4–6 баллга ва ҳар гектардан олинадиган ғўза ҳосилдорлиги 1,6–2,4 центнерга ошишига эришилган;
оч тусли бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган ўтлоқи тупроқларининг унумдорлик даражасини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган базавий шкала ва бонитировкалаш коэффициентлари Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги фермер хўжаликларининг 5,0 минг гектар ер майдонидаги картошка, карам, помидор ва пиёз етиштириладиган тупроқларининг унумдорлик даражасини баҳолашда жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 03 октябрдаги 03-05-8425-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўтлоқи тупроқларнинг ўртача бонитети 8–10 баллга ва гектарига ҳосилдорликни картошкада 9,5–12,0 центнер, карамда 26,0–32,5 центнер, помидорда 23,0–29,5 центнер ва пиёзда 17,5–22,0 центнерга ошишига эришилган.