Усмонқулов Шарофжон Қодирқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқув машиналарида янги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш ҳисобига трикотаж маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва иссиқлик сақлаш хусусиятини ошириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т148.
Илмий раҳбар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Сановар Атаевна, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Абдурашид, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трикотаж тўқув машиналарида янги тузилишга эга бўлган икки қатламли трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш ҳисобига трикотаж маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва иссиқлик сақлаш хусусиятини ошириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қатламлари қўшимча ип ёрдамида бириктирилган ва қўшимча ип сифатида юқори чўзилувчан лайкра ипидан фойдаланиб янги тузилишга эга бўлган икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ясси игнадонли фанг машинасида юқори иш унумдорликка эга бўлган икки қатламли трикотаж тўқимасини олиш усули ишлаб чиқилган;
диск ва цилиндр ҳалқаларини тортиш зонаси таҳлили асосида айлана икки игнадонли машинанинг тортиш механизми такомиллаштирилган;
айлана игнадонли тўқув машинасининг тортиш механизми параметрлари боғлиқлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган тукли ва футерли икки қатламли трикотаж тўқималарини олишнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Трикотаж машиналарида янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини яратиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
икки қатламли футерли трикотаж тўқималарини янги тузилишига ва олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Икки қатламли футерли трикотажни олиш усули», №IAP 05266-2016й.). Ушбу тўқима футер асосидаги икки қатламли трикотаж сифатини яхшилашга ва хомашё сарфини камайтиришга имкон беради;
икки қатламли тукли трикотаж тўқималарини янги тузилишига ва олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Икки қатламли тукли трикотажни олиш усули», №IAP 05269-2016й). Натижада трикотажнинг тук иплари асос иплари билан мустаҳкам ўрнашишига ва иссиқлик сақлаш хусусиятини оширишга имкон беради;
янги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологияси «Sedat Triko Tashkent» МЧЖ қўшма корхонасига жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 27 октябрдаги ДМ-156-сон маълумотномаси). Натижаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш трикотаж тўқимасининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, хомашё сарфини 15% гача камайтириш, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариладиган ички ва ташқи бозор ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган.