Sayt test rejimida ishlamoqda

Рафиков Акром Адхамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипак-нитрон тўқимачилик материалларини пардозлашнинг ўзига хослиги», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т147.

Илмий раҳбар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори, профессор; Максумова Ойтўра Сиддиқовна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот интитути.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипак ва модификацияланган нитрон толалари асосида тайёрланган тўқимачилик материалларини пардозлашга тайёрлаш ва бўяш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

модификацияланган нитрон толаси ва табиий ипак асосидаги тўқимачилик материали, икки қатламли трикотажни пардозлаш усуллари ишлаб чиқилган;

жараённи муқобиллашни ҳисобга олган ҳолда ипак-нитрон трикотажни оқартириш ва бўяш технологик режимлари ишлаб чиқилган;

аралаш матони бўяш жараёнининг кинетик, термодинамик кўрсаткичлари ва намуналарнинг колористик кўрсаткичлари аниқланган;

бўёвчи моддаларни толалар билан таъсирлашув тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Аралаш толали материалларни ишлаб чиқиш ва кимёвий пардозлаш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

икки қатламли трикотаж учун ишлаб чиқилган композицияга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04511-2012й.). Натижада композициянинг қўлланилиши ўзида ипак ва нитроннинг юқори эксплуатацион хоссаларини мужассамлаштирган янги таркибли трикотаж олиш имконини берган;

модификацияланган нитрон толаси ва табиий ипак асосидаги янги таркибли трикотаж матосининг саноат-тажриба партиясини олиш бўйича ишлаб чиқилган технологик регламент «KOMPANIYA UNITEX» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 18 октябрдаги ДМ-144-сон маълумотномаси). Натижада юқори гигиеник хусусиятга эга бўлган янги таркибли трикотаж матоси олинган ҳамда табиий ипакнинг аралашма таркибига қўшилиши, мавжуд полиакрилонитрил матосига нисбатан ҳаво ўтказувчанлигини 37% га ҳамда нам ютувчанлигини 24% га ошириш имкони яратилган;

олинган янги ассортиментдаги трикотаж матосини бўяш бўйича ишлаб чиқилган технологик регламент «KOMPANIYA UNITEX» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 18 октябрдаги ДМ-144-сон маълумотномаси). Натижада болалар устки кийими учун аралаш толали трикотаж матоларининг янги ассортиментлари олинган ҳамда мавжуд бўяш технологиясига нисбатан электролит концентрациясини 5% га ва бўяш вақтини 15% га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish