Мирзаева Зулхумор Иномовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ аср ўзбек адабиётининг Америкада ўрганилиши», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil16.
Илмий маслаҳатчи: Назаров Бахтиёр Аминович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Адиб Холид, фалсафа фанлари доктори, профессор; Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Қуранов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: АҚШ олимларининг ХХ аср ўзбек адабиётига оид тадқиқотларида акс этган ижтимоий-эстетик таҳлил бирлигидаги яхлитлашув жараёнларини муайян манбалар асосида кузатиш, илмий мактаблардаги айрим концептуал муштарак ва ўзига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср ўзбек адабиётининг Америкада ўрганилиши тарихи, босқичлари илк бора инглиз, немис ва турк тилларидаги манбаларнинг тарихий-ижтимоий, қиёсий-аналитик таҳлили асосида умумлаштирилган;
Америка олимларининг XX аср ўзбек адабиётига оид изланишлари натижалари адабиётимизнинг халқаро миқёсда концептуал тадқиқ этилиши нуқтаи назаридан очиб берилган;
миллий сўз санъатимизнинг хорижда илк бора тадқиқ этилишидан мустақиллик йилларигача ва ундан кейинги даврларга хос ёндашув принциплари яхлит тизим сифатида даврлаштирилган;
АҚШ олимлари изланишларидаги қарашлар индивидуаллигининг назарий-методологик асослари аниқланган;
миллий-эстетик идеал ва интеллектуал қаҳрамоннинг эстетик идеал ташувчи образ сифатидаги генезиси ва эволюциясидаги ўрни очиб берилган;
жаҳон адабиётшунослигининг илғор назариялари асосида тадқиқ этилган рамзий образлар ва уларнинг бадиий матндаги ижтимоий-ғоявий вазифалари тадқиқи билан боғлиқ мунозарали қарашларнинг объектив ва субъектив омиллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ХХ аср ўзбек адабиётининг Америкада ўрганилиши генезиси, тараққиёт босқичлари, эстетик идеал ташувчи моделларнинг пайдо бўлиш сабаблари, миллий-эстетик тафаккур тадрижидаги ўрни масалаларини тадқиқ этиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
хорижда Абдулла Қодирий романларининг 1980 йилларда структурал, формал таҳлил методлари асосида ўрганилиши жаҳон адабиёти назариётчилари қарашларини ривожлантиргани;
«Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романларининг жаҳон адабиётшунослиги назарий қарашлари асосидаги индивидуал таҳлил услубларини такомиллаштириш асосида миллий манбаларни бойитишда, жумладан ФА–Ф1-Г039 «Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш» (2012–2016 йй.) фундаментал тадқиқот лойиҳасининг «Абдулла Қодирий қомуси» сўзлигини тайёрлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 2 октябрдаги ФТА-02-11/764-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида қомусда акс этган Қодирий ҳаёти ва ижодига оид талқинлар ривожлантирилган, адиб асарларининг жаҳон адабиёти назарияси асосидаги қиёсий-типологик таҳлиллари аҳамиятини илмий концептуал жиҳатдан исботлаш имконини берган;
адабиётнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги аҳамиятини кўрсатишдаги илмий натижалар Костал Каролина университети (АҚШ) ҳамкорлигида амалга оширилган «ХХ аср ўзбек адабиётининг инглизча таржималари» халқаро лойиҳасини такомиллаштириш ҳамда университет талабаларига жаҳон адабиёти намуналаридан маърузалар ўқишда таянч манба бўлиб хизмат қилган (Костал Каролина университетининг 2017 йил 21 февралдаги маълумотномаси). Илмий натижалар ХХ аср ўзбек адабиёти намуналарининг инглиз тилидаги мукаммал таржималарини яратиш, таржима жараёнларида бадиий асар мазмуни ҳамда рамзий-мажозий образлар моҳиятини чуқур англашга хизмат қилган;
тадқиқот материаллари ва хулосаларидан Борам Шин (Boram Shin)нинг «Inventing a national writer: the Soviet celebration of the 1948 Alisher Navoi jubilee and the writing of Uzbek History» (Cambridge University, 2017) тадқиқотида, «Literature and Society in Central Asia» (Bickek-Paris, 2015), «Contemporary research in Turkology and Eurasian Studies» (Presa Universitara Clujeana, 2013) халқаро лойиҳаларида фойдаланилиши 1950–70-йиллардаги адабий, мафкуравий жараёнлар, ғоявий кураш майдонида олиб борилган антоганистик ҳаракатлар моҳиятини янгича нуқтаи назар билан ўрганиш, шўро даври адабиёти ва адабий танқидчилигига янгича ёндашув тамойилларини татбиқ этиш орқали уларнинг асл моҳиятини кўрсатишга хизмат қилган.