Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураева Гулноза Ахматовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия (ХХ–ХХI аср материаллари мисолида), 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В20204.DSc/Fil251.
Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Матчонов Сапо, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек болалар ҳажвий шеъриятининг тараққиёт такомили, ҳажвиянинг бадиий-эстетик ва тарбиявий аҳамияти ҳамда жанрий хусусиятларини аниқлаш, сатирик ва юмористик кулги воситасида ҳажвий образ яратиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳажвиянинг ХХ-ХХI аср бошлари ўзбек болалар шеърияти тараққиётида тутган ўрни, мавзу кўлами, ижодкор концепцияси ва образ яратиш орқали намоён бўладиган поэтик изланишлар, фош қилиш санъати орқали юзага келадиган реалистик тасвир, рамзий-мажозий образларнинг эстетик-тарбиявий асослари бадиий-психологик, қиёсий-типологик усуллар воситасида аниқланган;
ҳажвиянинг болалар шеъриятидаги бадиий-эстетик ва жанрий такомили, маърифий-дидактик ҳамда тарбиявий аҳамияти, кулги ҳосил қилиш билан боғлиқ сатирик ва юмористик табиатининг мумтоз шеърият анъаналари ҳамда миллий ва умуминсоний ғоялардан озиқланиши тарихий-қиёсий ёндашувлар асосида далилланган;
ўтган давр мобайнида ўзбек болалар ҳажвий шеъриятида игнабарг шеърлар, уччаноқли, рақамли шеърлар, алифбе шеърлар каби шаклий ва болалар феъл-атворидаги камчиликлардан теран ижтимоий-фалсафий ғоялар таҳлилига ўтилиши каби мазмуний янгиланишларнинг янгича моҳият касб этиши ҳажвий шеъриятни даврлаштириш асосида очиб берилган;
ҳажвиянинг болалар шеърияти тараққиётидаги поэтик қиммати, даврлари, хусусан, жадидчилик даврида маърифий-тарбиявий, шўро даврида синфий-мафкуравий ва бадиий ҳамда истиқлол йилларида ахлоқий-эстетик хусусиятлари етакчилик қилганига эътибор қаратилиши  аниқланган;
Қ.Муҳаммадий, П.Мўмин, Ш.Саъдулла, Қ.Ҳикмат, Т.Адашбоев, А.Обиджон, Қ.Ўтаев, Р.Толипов, А.Кўчимов, Х.Имонбердиев, К.Турдиева, Д.Ражабов, А.Акбар каби шоирлар томонидан турли даврларда яратилган ҳажвий шеърларда образ ва манзара яратиш орқали кулгининг табиати ҳамда юмор ҳосил қилувчи бадиий тасвир воситалари қиёсий аспектда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия жанри бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳажвиянинг ўзбек болалар шеърияти тараққиётидаги ўрни, ижодкор концепцияси ва образ яратиш орқали намоён бўладиган бадиий вазифалари, фош қилиш санъати орқали юзага келадиган тарбиявий аҳамияти, ҳажв мазмуни реалистик тасвирларга асосланишига оид илмий-назарий хулосалардан ФА–Ф1-Г040  рақамли “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва таъсир” (2012–2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-2405/1-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшуносликдаги муҳим муаммоларни ўзбек болалар шеъриятини қиёсий ўрганиш, хусусан, бадиий-психологик таҳлил, қиёсий-типологик ва тарихий-қиёсий усуллардан фойдаланиш имконияти яратилган;
ҳажвиянинг болалар шеърияти бадиий-эстетик ва жанрий такомилини юзага келтиришдаги аҳамияти, замонавий ўзбек болалар адабиётида мумтоз шеърият анъаналарининг давомийлиги, болалар адабиётида Навоий ижодининг ўрнига доир илмий хулосалардан А-1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” (2015–2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-2405/1-сон маълумотномаси). Натижада мумтоз шеърият анъаналарининг замонавий болалар адабиётига таъсири, Навоий ижоди  болаларни миллий ва умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялашига хизмат қилган;
ўзбек болалар шеъриятида ҳажвиянинг тараққиёт такомилини белгилашда даврлаштириб ўрганишнинг аҳамиятига доир илмий хулосалардан 1-147-рақамли “Theoretical issues of Azerbaijani-Uzbek-Turkmen linguistics” (2016–2020 йй.) мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Озарбайжон Миллий илмлар академиясининг 2021 йилдаги 29 октябрдаги 232-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек болалар шеърияти ҳам ўзининг тасвир услуби ҳамда муаммога ёндашилишига кўра ўзига хос хусусиятлари янгича қарашлар асосида бойитилган;
ҳажвиянинг болалар шеърияти тараққиётидаги поэтик қимматини белгилаш, мажозий-ҳажвий образ яратишдаги шаклий ва мазмуний янгиланишлар ҳақидаги хулосалардан Венгриянинг Eötvös Loránd университети билан ҳамкорликда “Ўзбек тили ва адабиётининг хориждаги тарғиби, Алишер Навоий асарларининг инглиз тилига таржималари масаласи” (2020–2023 йй.) мавзусидаги “Erasmus + International Credit Mobility Programm” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-2405/1-сон маълумотномаси). Натижада ҳажвий асарларда сатира хусусиятларининг уйғунлашуви, истиқлол даври болалар ҳажвий шеъриятида лирик субъект ва кечинма табиатининг янгиланиш омиллари асосланган;   
ҳажвия жанрида мумтоз анъана ва замонавий сатира хусусиятларининг уйғунлашувига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Муносабат” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 19 апрелдаги 02-13-595-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмуни ўзбек болалар адабиёти тараққиётида ҳажвий шеърларнинг ўрни борасидаги илмий маълумотлар билан бойитилган, дастур савияси ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish