Маматова Нодира Мухтаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тамаки ва нос истеъмол қилишнинг тиббий-ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib120.
Илмий маслаҳатчи: Менликулов Парахат Рскулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тамаки ва нос чекишнинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва уларни истеъмол қилинишини олдини олиш, салбий таъсирини камайтириш ва истеъмоли туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни олдини олишнинг тиббий-ташкилий тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
тамаки маҳсулотларига қўйиладиган гигиеник ташкилий талаблар санитария меъёр ва қоидалари ва гигиеник меъёрий кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган;
тамаки чекишнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан боғлиқ давлатга етадиган иқтисодий зарарлари аниқланган ва аҳоли орасида нос чекиш бўйича мураккаб эпидемиологик вазиятнинг вужудга келиш сабаблари илмий асослаб берилган;
тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши ва улардан воз кечиши бўйича шахснинг хулқ-атворини шакллантиришга қаратилган замонавий валеологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Тамаки маҳсулотларига гигиеник талаблар» тўғрисида 0259-08-сонли санитария қоидалар, меъёрлар ва гигиеник меъёрий кўрсаткичлари 27 ноябрь, 2008 йилда тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган;
аҳолининг турли қатламлари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни олдини олиш ва профилактикаси борасида 2011 йил 5 октябрда қабул қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ-302-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ва концепциясини шакллантиришда, уни амалдаги ижросини таъминлашда фойдаланилган (ЎзР Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 04/3-06-258-74вх-сон маълумотномаси);
тамаки чекиш профилактикаси ва ундан воз кечишга қаратилган валеологик тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тиббиёт олий таълим муассасаларининг барча таълим йўналишлари учун дарслик сифатида тавсия этилган ва фойдаланилаётган «Валеология» дарслигининг хулқ-атворни шакллантириш бўлимига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 октябрдаги 8н-305-сон ва 2016 йил 26 февралдаги 8н-3/47-сон маълумотномалари);
тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва уларни истеъмол қилинишини чеклашнинг тиббий-ташкилий тадбирлари самарадорлигини ошириш бўйича асослаб берилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш бир йилда давлат бюджетига етадиган 38,2 млрд. сўм зарарнинг олдини олади.