Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Худайназар Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мохов касаллигининг эпидемиологик хусусиятлари, унинг профилактикасини такомиллаштириш (Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари мисолида)», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1773.
Илмий раҳбар: Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори; Рахманова Жамила Амановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган мохов касаллигининг эпидемологик хусусиятларини аниқлаш ва унинг профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида аниқланган беморларнинг жинси, ёши, миллати, касаллик аниқланиш муддати бўйича таҳлили ва касалликнинг клиник (лепраматоз, туберкулоид, қиёсланмаган) турлари бўйича учраши исботланган;
мохов касаллиги аниқланганда эндемик ўчоқ уларнинг оиласида олдиндан мавжудлиги анамнези, касаллик тарихларининг ретроспектив тахлили натижасида исботланган;
мохов касаллиги аниқланган беморларда эндемик ўчоқ уларнинг оиласида олдиндан мавжудлиги исботланган;
маиший-мулоқотлар сабабли мохов касаллиги аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида кўпроқ қайд этилиши ҳамда, мохов касаллигининг турғун эндемик ўчоқлари пайдо бўлишига олиб келиши асосланган;
мохов касаллиги эндемик ўчоқларининг шаклланишида ички ва ташқи миграциянинг аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мохов касаллигининг эпидемиологияси ва унинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мохов касаллигини хусусиятларини аниқлаш натижасида ишлаб чиқилган «Мохов (лепра) касаллиги этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, давоси, профилактикаси ва патоморфологияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н–з/265–сон маълумотномаси). Мaзкур услубий қўлланма мохов касаллигини эрта диагностикаси, даволаш ва профилактикасини самарали амалга ошириш имконини бериб, касалланиш кўрсаткичини камайиши натижасида юзага келадиган меҳнатга лаёқатсизлик даражасини камайтириш имконини берган;
мохов касаллигининг олдини олишга қаратилган, такомиллаштирилган профилактикаси, миграциянинг аҳамиятини тўлиқ тушунтириб берувчи илмий маълумотлар Хоразм вилояти тери-таносил касалликлари диспансери, Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-09/19741-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тиббий ёрдам сифатини оширади, шунингдек, ташхислаш ва профилактиканинг янги услубларини қўллаш орқали мохов касаллиги билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, амбулатория ҳамда стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ва маиший– мулоқотдагилар орасида касалланишни сезиларли даражада камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish