Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Шаҳноза Абдураҳмоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда фармацевтика иши тарихи (1946 – 2020 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tar586.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсоновна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
совет даврида дорихоналар национализация қилиниб, “Шаҳар халқ дорихонаси”га айланитирилиши тизимга жиддий салбий таъсир кўрсатганлиги, дорихоналарнинг хусусий шаклига барҳам берилиши мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари танқислигини келтириб чиқарганлиги асосланган; 
совет даврида дорихона хизматини шакллантиришда давлат назорати марказлаштирилган ҳолда олиб борилган бўлса-да, соҳа ривожланиши тадрижий шаклда бўлганлиги, қишлоқ аҳолисини дори-дармон билан таъминлаш муаммолигича қолганлиги, бу жараёнлар кадрлар танқислиги натижасида янада кескинлашганлиги далилланган;
аҳолининг барча қатламларини дори-дармон билан таъминлаш ишининг марказлаштирилиши маълум ютуқларни қўлга киритишга сабаб бўлиши билан бирга, дори ишлаб чиқариш саноати ривожига, дорихоналарнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлашга салбий таъсир кўрсатганлиги очиб берилган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида фармацевтика соҳасининг талаб даражасида ривожланмаганлиги дорихоналарда импорт маҳсулотлар улушининг  ортишига, ноқонуний йўллар билан келтирилган сифатсиз дори-дармонлар миқдорининг ортишига сабаб бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фармацевтика иши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ишининг марказлаштирилиши маълум ютуқларни қўлга киритишга сабаб бўлиши билан бирга, дори ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйишга салбий таъсир кўрсатганлиги,  мустақиллик йилларида фармацевтика соҳасининг талаб даражасида ривожланмаганлиги, дорихоналарда импорт маҳсулотлар улушининг  ортишига, ноқонуний йўллар билан келтирилган сифатсиз дори-дармон миқдорининг ортишига сабаб бўлаётганлиги каби илмий натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” дастурининг IV  бўлими 169-бандида белгиланган вазифалар юзасидан олиб борилган тарғиботларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 22 октябрдаги 02/08/1305-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир давлат соғлиқни сақлаш тизимида фармацевтика бугунги кунда ҳам устувор соҳа эканлиги ҳақидаги тушунчаларни аҳоли, қолаверса талабалар онгига етказишга хизмат қилган;
совет даврида дорихона хизматини шакллантиришда давлат назорати марказлаштирилган ҳолда олиб борилган бўлсада, соҳа ривожланиши тадрижий тарзда бўлганлиги, айниқса қишлоқ аҳолисини дори-дармонлар билан таъминлаш муаммолигича қолганлиги, бу жараёнлар кадрлар танқислиги натижасида янада кескинлашгани, дорихона муассасалари моделининг муайян тарихий даврда ижтимоий-сиёсий жараёнлар таъсирида шаклланиши ва унинг  моҳияти, тизимни ривожлантиришнинг объектив ва субъектив омиллари, ўзига хослиги, усуллари ва йўналишлари бўйича илмий натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 11 мартдаги 02-40-312-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда фармацевтика соҳаси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда ҳал қилувчи роль ўйнашини очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish