Sayt test rejimida ishlamoqda

Зохитова Нодира Хусан қизининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интернет нашрларнинг миграция жараёнларини ёритишдаги роли: ёндашув ва тенденциялар (миллий ва хорижий тажриба асосида), 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1889.
Илмий раҳбар: Маматова Якутхон Мухамаджоновна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддин ўғли, сиёсатшунослик фанлари номзоди, профессор; Оразымбетова Злиха Кдырбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади етакчи миллий ва хорижий онлайн ОАВ фаолияти асосида интернет нашрларнинг миграция жараёнини ёритишдаги роли, ёндашуви, тенденциялари ва шаклларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОАВнинг миграция жараёнини ёритишдаги роли ва аҳамияти ҳамда асосий  вазифалари асосланиб, амалиётда улар ушбу соҳадаги давлат чора-тадбирларининг фаол транслятори сифатида фаолият кўрсатаётгани, миграция йўналиши ҳамда мигрантларга бўлган жамоатчилик муносабатининг шаклланишига таъсири исботланган; 
охирги уч йилда мавзуга доир чиқишлар сони кескин ортгани, материалларда миграция жараёнининг асосий тенденцияларидан “ақллилар” миграциясига оид чиқишлар кўпайгани, ота-оналари муҳожирликда бўлган болалар, аёллар миграцияси, ички миграция, иммиграция, қайтиш миграцияси ва қочоқлар мавзусидаги материаллар етишмаётгани исботланган; 
мультимедиавий контент самарадорлигини оширишда жанр ва тил омилларининг аҳамияти, жумладан, сторителлинг, нарратив, лонгрид жанрлари самарали восита эканлиги исботланиб, хорижий ва миллий интернет нашрларида коннотация, кўчирма сўзлар, конденсация белгиси, ассоциатив образлар, фразеологик иборалар, фрейминг самараси каби ифода воситаларининг таъсир миқёси аниқланган;  
миграция мавзусини самарали ёритишда интернет нашрларининг технологик имкониятлари энг қулай платформа вазифасини бажариши, бунда мобил ва фуқаролар журналистикаси етакчиликни қўлга олаётгани, дата журналистика воситалари эса мавзуни изчил ва интерфаол тарзда ёритишда қўл келаётгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернет нашрларнинг миграция жараёнларини ёритишдаги роли: ёндашув ва тенденциялар мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
маҳаллий ва хорижий тадқиқотларда “мигрант”,  “қочоқ” атамаларининг ОАВ контекстидаги талқинлари юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги  “Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда, соҳа мутахассисларининг журналистлар билан ҳамкорликда мавзуни малакали ёритиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренинг ва конференцияларни ташкил қилишда фойдаланилган (“Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги”нинг 2021 йил 22 сентябрдаги 05/2-3892-сон маълумотномаси). Натижада журналистлар учун миграцияга оид маҳаллий ва халқаро маълумотларни оммавий аудиторияга етказиш, махсус терминалогияни қўллаш, муҳожирлар билан мулоқат ўрнатиш каби касбий индикаторлар ишлаб чиқишга  хизмат қилган;
ОАВнинг миграция жараёнини ёритишдаги роли ва аҳамияти ҳамда 5 та асосий вазифаси,  “интернет нашрларида муҳожирлар реинтеграцияси, уларнинг ватанида қолган оилалари ҳамда ота-онаси муҳожирликда бўлган болалар мавзуси ёритилиши юзасидан олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот инситутининг ЖҲБЛ-01 – “Меҳнат мигрантларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реинтеграция қилишнинг педагогик ва психологик жиҳатлатлари” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот инситутининг 2021 йил 29 июндаги 01-09/450-сон маълумотномаси). Н яқинлари хорижда бўлган оилалардаги муҳитни ўрганиш асосида миллий ОАВ учун туркум  материаллар тайёрлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон онлайн нашрлари амалиёти  таҳлили, уларда “ақллилар” миграцияси, ота-оналари муҳожирликда бўлган болалар, аёллар миграцияси, ички миграция, иммиграция ва қочоқлар мавзусидаги материаллар юзасидан олинган илмий натижалар  «UzReport news» ахборот-таҳлилий интернет нашрининг ушбу мавзудаги материаллари сифатини яхшилашда қўлланилган (“UzReport” ахборот агентлигининг 2021 йил 4 июндаги 4/06-сон маълумотномаси). Натижада ушбу  интернет нашрида миграция мавзусидаги материаллар сони кўпайишига ва уларнинг сифати ошишига эришилган;
ОАВ миграцияга доир стереотиплардан  фойдаланаётгани асосида олинган илмий натижалар “UzReport TV” телеканалида миграцияга доир телеянгиликлар тайёрлашда фойдаланилган (“UzReport TV” ахборот агентлигининг 2021 йил 4 июндаги 4/06-сон маълумотномаси). Натижалар ушбу телеканалда  миграцияга доир телеянгиликлар формати ва усулларини ўзгартиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish