Sayt test rejimida ishlamoqda

Онгаров Мансурбек Байрамбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқув дала амалиётида талабаларнинг касбий методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1815. 
Илмий раҳбар: Маматқулов Дониёр Анварович, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ешмуратов Рохат Артыкбаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, ўқитишнинг визуал-тадқиқий имкониятларини кенгайтириш, талабаларнинг изланишли фаолиятини индивидуаллаштириш жараёнларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш модели профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти интернал интегрaциясини таъминлашга йўналтирилган ташкилий-функционал шартларни зоология фанига адаптив татбиқ этишнинг кўп босқичли алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқув-дала амалиётини ахборот технологиялари воситасида ташкил этишнинг методик шарт-шароитлари “Зоология” фанидан йўналтирувчи мақсадни аниқ кўзда тутадиган мобил илова ишлаб чиқиш, амалий фаолият самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи интерфаол дастурий воситалардан фойдаланишнинг эргономик талабларини белгилаш, талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг биологик таълим билан бевосита алоқадорлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг амалий кўникма ва малакаларини баҳолашга доир назорат топшириқларини вариатив, табақалаштирилган ёндашув асосида ишлаб чиқиш, креатив ва амалий йўналтирилган ўқув мақсадларини аниқлаштириш, уларнинг натижавийлигини таъминлашга доир ахборот технологиялари воситасида  ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари асосида:
ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, ўқитишнинг визуал-тадқиқий имкониятларини кенгайтириш, талабаларнинг изланишли фаолиятини индивидуаллаштириш жараёнларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5110400 – Биология бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Ўқув-дала  амалиётида талабаларнинг касбий методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-119 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув-дала амалиётини ташкил этишнинг педагогик-психологик, методик ва эргономик талабларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш моделини  ўқув-дала амалиётини ахборот технологиялари воситасида ташкил этишнинг методик шарт-шароитлари, “Зоология” фанидан йўналтирувчи мақсадни аниқ кўзда тутадиган мобил иловани ишлаб чиқиш, амалий фаолият самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи интерфаол дастурий воситалардан фойдаланишнинг эргономик талабларини белгилаш, талабаларнинг медиасаводхонлигини ривожлантиришнинг биологик таълим билан бевосита алоқадорлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5110400 – Биология бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Ўқув-дала  амалиётида талабаларнинг касбий методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-119 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг амалий кўникма ва малакаларини баҳолашга доир назорат топшириқларини вариатив, табақалаштирилган ёндашув асосида ишлаб чиқиш, креатив ва амалий йўналтирилган ўқув мақсадларини аниқлаштириш, уларнинг натижавийлигини таъминлашга доир ахборот технологиялари воситасида  ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришга доир илмий таклиф ва тавсиялардан 5110400 – Биология бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Ўқув-дала амалиётида талабаларнинг касбий методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-119 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув-дала амалиётини ташкил этиш ва ўтказишда ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish