Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Азимжон Ураловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алмашинган метоксифенолларни хлорацетиллаш ва хлорацетил маҳсулотлар асосида синтезлар», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К11.

Илмий раҳбар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Махсумов Абдухамит Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: алмашинган метоксифенолларни хлорацетиллаш реакциялари асосида синтезлар олиб боришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба алмашинган метоксифенолларни хлорацетиллаш реакцияларида кам миқдордаги катализаторлар билан ҳамда катализаторсиз хлороформ муҳитида О-хлорацетиллаш маҳсулоти ҳосил бўлиши исботланган;

хлорацетиллаш реакцияларининг йўналиши ва унумнинг турли омиллар (реагентларнинг тузилиши, нисбати, катализатор табиати, температура, таъсирлашиш вақти)га таъсири ҳамда уларнинг региоселектив бориш шароитлари аниқланган;

алмашинган метоксифеноллар молекулаларида каталитик миқдордаги Льюис кислоталари иштирокида О- ва С-ациллаш реакцияларининг бориш шароитлари ва О-ацил маҳсулот олиш усуллари ишлаб чиқилган;

илк бор алмашинган метоксифенилхлорацетатларнинг алкоголятлар, фенолятлар, аминлар, органик ва ноорганик кислота тузлари билан нуклеофил алмашиниш реакцияларини олиб бориш орқали янги мураккаб эфирлар олиш усуллари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ароматик бирикмаларнинг хлорацетил ҳосилалари асосида янги бирикмалар синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:

нодир металларни аниқлаш учун янги органик реагент сифатида «Муборакнефтгаз» МЧЖга жорий этилган («Муборакнефтгаз» МЧЖнинг 2017 йил 31 октябрдаги 1037/Т-сон маълумотномаси). Натижада оқава сув таркибидаги палладий ионларини 1,5–2 баробар самарали ажратиб олиш имконияти яратилган;

оқава сувларни мониторинг қилиш натижалари технологик жараёнларни оптималлаштириш ва оқава сувлардан металл ионларини ажратиб олиш учун «Муборакнефтгаз» МЧЖга жорий этилган («Муборакнефтгаз» МЧЖнинг 2017 йил 31 октябрдаги 1037/Т-сон маълумотномаси). Натижада янги органик реагентлардан фойдаланилганда тозалаш жараёнининг самарадорлиги 8–10% ортишга имкон берган;

алмашинган метоксифенолларни кам миқдордаги FeCl3·6H2O иштирокида региоселектив хлорацетиллаш усули ЁФ.7.03. рақамли «Ароматик бирикмаларнинг этилолимидлар билан протон ва оз миқдордаги апротон кислоталар иштирокида мақсадли синтезлар тадқиқоти» мавзусидаги лойиҳада бактерицидлик ва фунгицидлик фаоллигига эга бўлган моддаларни синтез қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 30 октябрдаги ФТА-02-11/969-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул тупроқ патогени бўлган фузариоз касаллигига қарши бактерицидлик хоссаларини намоён қилувчи янги метоксифенолларнинг ҳосилаларини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish