Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайев Исмайил Жумақуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Республиканинг жанубий минтақаси суғориладиган ерларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий асослари», 06.01.02- “Мелиорация ва суғорма дехқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.4.DSc/Т450
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Якубов Мурат Адилович,   техника  фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети таркибидаги Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимджон Каримович –профессор, техника фанлари доктори, Шеров Анвар Ғуломович – профессор, техника фанлари доктори, Исашов Анваржон - профессор, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот – Тошкент Давлат аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг жанубий худудлари суғориладиган ерларида сув ресурслари махсулдорлигини ошириш, чўкиш, суффозия, эрозия, кўчиш ва шўрланишга мойил тупроқлар шароитида сув тежамкор суғориш технологиялари ва техникаси элементларини илмий асослаш, уларни районлаштириш хамда сув танқислигини салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида зовур сувларидан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
сув ресурслари тақчиллиги ва суғориладиган ерлар тупроқларининг деградацияси, унумдорлигини йўқотилишининг асосий сабаблари ва микдорий кўрсаткичлари асосланган;
суғориладиган ерларда чўкишга, суффозияга, эрозияга ва кўчишга мойил тупроқлар шароитида самарали бўлган  контурли, дискрет, намлатгич-блоклар, локал хамда шўрланишга мойил тупроқларни инобатга олиб томчилатиб суғориш технологиялари ва суғориш техникалари элементлари ишлаб чиқилган;
контурли, дискрет, намлатгич-блоклар, локал ва томчилатиб суғориш технологиялари хамда суғориш техникаси элементларининг тупроқни чўкиши, суффозияси, эрозияси ва кўчишига таъсири ҳамда сув ресурсларининг самарадорлигига, тупроқ унумдорлигига ва экинларнинг ҳосилдорлигига таъсири асосланган;
такомиллашган, сув ва ресурс тежамкор суғориш технологияларининг районлаштирилиши амалга оширилган хамда сув танқислигини салбий оқибатларини юмшатиш асосида ғўза етиштиришда зовур сувларидан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган;
сув ва ресурс тежамкор, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминловчи такомиллаштирилган суғориш технологиялари хамда зовур сувларидан ғўзани суғориш технологиясининг иқтисодий самарадорликлари бахоланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикамизнинг жанубий худудидаги тоғолди-адирли, текисликли-чўл ва чўл минтақаларидаги суғориладиган ерларида сув ресурслари тақчиллиги шароитида суғориш сувининг маҳсулдорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
эгатлаб суғоришда чўкиш, суффозия ва эрозия  рўй бериши шароитида суғоришнинг турли технологиялари Яккабоғ туманидаги “Ҳисор”, ”Ойдин” фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8-февралдаги № 04/20-463-сонли маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларида суғориш сувини 25-30 % га тежаш ва ғўза ҳосилдорлигини гектарига 5-6 центнерга ошишига эришилган;
контурли, дискрет (импульсли) ва локал суғориш технологиялари Яккабоғ туманидаги “Малика Холмамат қизи” ва “Бекзод Саттор бобо ўғли” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8-февралдаги № 04/20-463-сонли маълумотномаси). Натижада тупроқ чўкишини, суффозиясини ва эрозиясини 40–50 % га камайтириш, суғориш суви сарфини 30 % гача тежаш, намланиш юзасини ошириш ва эгат узунлиги бўйича тупроқни текис намланиши ва ташлама сувларни  йўқотиш имконияти яратилган;
ғўзани намлатгич-блоклар билан суғориш технологияси Косон  туманидаги “Сабри ўғли Мустафо” номли фермер хўжалигининг 6 гектар суғориладиган ерларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8-февралдаги № 04/20-463-сонли маълумотномаси). Натижада фермер хўжалигида мавсумий суғориш меъёрини режага нисбатан 1300 м3/га камайиши ва пахта ҳосилини  гектарига 7,5 центнерга ошишига эришилган;
боғларни томчилатиб суғориш усулини қўллаш технологияси Бухоро тумани  “Дилноз ўғли Абдухалил”  фермер хўжалиги  ерларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8-февралдаги № 04/20-463-сонли маълумотномаси). Натижада ер устидан анъанавий суғоришга нисбатан лойқалиги 2,5-3 кг/м3  гача бўлган сув билан суғорилганда суғориш суви 40 % га тежалиши ва минерал ўғитлар сарфи 50 % га қисқариши имкони яратилган.
минераллашган коллектор-зовур сувларидан қўшимча сув ресурси заҳираси сифатида фойдаланиш бўйича тавсиялар ҳамда тупроқнинг механик таркибини, сизот сувлари режими ва дала нишаблигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган суғориш техникаси элементлари  Нишон туманидаги Абдулла Қодирий номли ҳамда “Пахтаобод” фермерлар уюшмаси далаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 
8-февралдаги № 04/20-463-сонли маълумотномаси). Натижада суғориш сувларини 15 % гача тежаш  имконияти яратилган;
сув тақчиллиги даврида минераллашган коллектор-зовур  сувларидан фойдаланиш технологияси  Косон туманидаги “Эшмуродов Бекназар Жума бобо ўғли” фермер хўжалиги ерларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8-февралдаги №04/20-463-сонли маълумотномаси). Натижада Косон тумани фермер хўжаликлари далаларида коллектор-зовур сувларини қўшимча сув манбаи сифатида ишлатиш натижасида дарё сувларини 50 % га иқтисод қилиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish