Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзибоев Собир Боймирзаевичнинг
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалми худудлардан фойдаланишни ташкил этишда ер ва экин турларини оптималлаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.10–Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2030.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Бабажанов Аллаберган Рўзимович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Сафаров Эшқобил Йўлдашевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент, Хамидов Файзулло Рамазонович.
Етакчи ташкилот - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лалми худудлардан фойдаланишни ташкил этишда ер ва экин турларини оптималлаштириш юзасидан услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лалми худудларни иқлим шароитларига, ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик миқдори ва жойлашганлигига мос келувчи хорижий давлатларнинг шундай худудлардан фойдаланиш тажрибаларини инобатга олиб экинларни жойлаштириш механизми такомиллаштирилган;
замонавий ГАТ дастурларини қўллаган ҳолда тоғ минтақасида жойлашган лалми худудларни аниқлаш ва махсус дарахтзорларни (пистазорлар, наъматак) яратиш орқали катта нишабликларда лалми ерлардан фойдаланиш усули такомиллаштирилган;
лалми худудлардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича экспериментал хўжаликда ер тузиш лойиҳаси  ишлаб чиқилган, табиий шароитларидан келиб чиққан ҳолда ер турлари таркиби белгиланган ва алмашлаб экиш схемаси ишлаб чиқилган ва асосланган;
лалми худудлардан фойдаланишни ташкил этишда ер тузиш лойиҳаларининг ташкилий-техник механизмлари ҳисобланган далаларни жойлаштиришнинг бозор талабларига мос равишда такомиллаштириш юзасидан тавсиялар  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Лалми худудлардан фойдаланишни ташкил этишда ер ва экин турларини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
лалми ерларнинг иқлим шароитларига мос равишда экинларни жойлаштириш усули Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимига жорий этилган (Ўзбекисон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31августдаги 02/022-3608-сон маълумотномаси). Натижада лалми ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлиги ошишига эришилган;
тоғ минтақасида жойлашган лалми ерларда дарахтзорларни (пистазорлар) яратиш орқали катта нишабликларда сув эрозиясини олдини олиш ва лалми ерлардан фойдаланиш услуби Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимига жорий этилган (Ўзбекисон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31августдаги 02/022-3608-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуддаги лалми ер майдонларида сув эрозиясига учраш таъсирини 50% га камайтириш имконияти яратилган;
лалми худудларда ер тузиш лойиҳаси ва алмашлаб экиш тизими Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасига жорий этилган (Ўзбекисон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 31 августдаги 02/022-3608-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги экинларининг хусусиятларига қараб лалми ерлар участкаларини тўғри танлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish