Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Ахмеджон Шоназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оролбўйи илк сак қабилалари тарихи”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar779.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.  
Расмий оппонентлар: Сулейманов  Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Кошанов Бахыт Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи илк сак қабилаларининг  тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйида бронза давридан мил. авв. VI асрга қадар ортиқча маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида чорвачиликнинг деҳқончилик соҳасига нисбатан етакчилиги шароитида Қуйи Амударё ва Қуйи Сирдарё ҳудудларида ўтроқ ва ярим кўчманчи саклар маданиятининг ривожланиш тарихи икки даврда (мил. авв. VII-VI ва мил. авв. V-III асрлар) кечганлиги асосланган;
илк темир даврида сак қабилаларининг ҳудудий жойлашиши чегараларининг ўзгариб бориши, ҳудудларни ўзлаштириш даражаси ва этник географиясининг шаклланиши аҳолининг кўпайиб бориши таъсирида янги яйловларга кўчилиши, металл конларининг ўзлаштирилиши ўтроқ аҳоли билан ортиқча маҳсулотларни айирбошлаш зарурати туфайли юз берганлиги аниқланган;
илк саклар жамоалари иқтисодий асосининг ўз хусусий мулки, ишлаб чиқариш воситалари ва чорва подаларига эга катта оилалар ташкил этганлиги, уруғ-қабила ижтимоий бирлашувининг сиёсий жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий, диний ва ҳарбий соҳалардаги бошқарув тизимининг дастлабки асослари ҳамда ҳарбий иттифоқлар – қабилалар уюшмаларининг илк давлатчилик типидаги тузилиш жиҳатлари очиб берилган;
дашт чорвадорлари ва ўтроқ воҳалар зироаткорлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳамда сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг ўзгариши ташқи миграцияларнинг Оролбўйи этномаданий тарихи ривожига таъсир кўрсатиши  моддий ва маънавий маданиятда  трансформацион ўзгаришларга имкон берганлиги  аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи илк сак қабилаларининг тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
Оролбўйи илк сак қабилалари тарихини бронза давридан мил. авв. VI асрга қадар ортиқча маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида чорвачиликнинг деҳқончилик соҳасига нисбатан етакчилиги, Қуйи Амударё ва Қуйи Сирдарё ҳудудларида ўтроқ ва ярим кўчманчи саклар маданиятининг ривожланиши аниқланган ҳамда улар тарихини икки даврга (мил. авв. VII-VI ва мил. авв. V-III асрларга)  ажратиш заруратига оид маълумотлардан Оролбўйи ҳудудлари ва Мўйноқ шахрида ўтказилган турли маданий тадбирларни ташкил қилиш ва хорижлик меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой қадимий тарихи дурдоналарини намойиш қилиш билан боғлиқ қўргазмаларда, қадим юртимизнинг осори-атиқаларга бой тарихи билан таништиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 01-12-02-3033-сон маълумотномаси). Натижалар маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида ўз тарихимизга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга етказиш ва тарихимизни кенг миқёсда тарғиб қилишда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилган;
илк темир даври сак қабилаларининг ҳудудий жойлашиши чегараларининг ўзгариб бориши жараёни, ҳудудларни ўзлаштириш даражаси ва этник географиясини белгилаб берган ижтимоий-иқтисодий сабаблар (демографик омиллар, аҳолининг кўпайиб бориши таъсирида янги яйловлар, металл конларини ўзлаштириш, ортиқча маҳсулот айрибошлаш зарурати) ҳамда илк саклар жамоалари иқтисодий асосини ўз хусусий мулки, ишлаб чиқариш воситалари ва чорва подаларига эга катта оилалар ташкил этганлиги, уруғ-қабила ижтимоий бирлашувининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий, диний ва ҳарбий соҳалардаги бошқарув тизими асослари ҳамда ҳарбий иттифоқлар – қабилалар уюшмаларининг тузилиш жиҳатлари каби масалаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясида (2016-2017 йй) бажарилган И-ФА-2019-25 “Хоразм шахарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқотлари асосида SMART технологияларини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 15 декабрдаги 3/1255-3502-сон маълумотномаси, Хоразм Маъмун академиясининг 2021 йил 23 августдаги 252/1-21-сон маълумотномаси). Натижада Оролбўйи ҳудудларида қадимий обидаларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларида замонавий технологик ютуқларини ҳисобга олиш виртуал музейларини ташкиллаштириш ҳамда ёдгорликлардан фойдаланишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Оролбўйи илк сак қабилалари тарихининг манбашунослик ва тарихшунослик масалалари, Оролбўйида чорвачилик хўжалигининг шаклланиши, сак қабилаларининг худудий жойлашиш хусусиятлари ва тарихий этногеографияси, илк темир даври сак қабилаларининг худудий жойлашиши чегараларининг ўзгариб бориши жараёни худудларни ўзлаштириш даражаси ва этник географиясини белгилаб берган ижтимоий-иқтисодий сабаблари (демографик омиллар таъсирида янги яйловлар, сув манбалари ва металл конларини ўзлаштириш зарурати) каби масалалар юзасидан ишлаб чиқилган хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали томонидан эфирга узатилган Оролбўйи минтақаси ҳамда сак қабилалари тарихи мавзуларига оид кўрсатувларни (2021 йил биринчи чорагида) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 15 октябрдаги 04-15/2030-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида тингловчилар фикрларини шаклланишига ва мавзу доирасида муайян илмий хулосалари шаклланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish