Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмаджонов Хасан Ахмаджонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нофилологик таълим йўналишларидаги талабаларнинг инглиз тилидаги ёзма нутқини баҳолаш методларини такомиллаштириш», 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped596.
Илмий раҳбар: Ирмухамедова Гулчехра Насировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўҳтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исроилова Дилдора Мухторовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиёт йўналиши талабаларининг ёзма нутқини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиёт таълим йўналиши B1 даражадаги талабаларнинг ёзма нутқ компетенциясини ривожлантиришда agenda, minutes, press release, business letter каби  тижорат соҳасидаги расмий ёзишмаларга оид баҳолаш мезонлари давлат таълим стандартларида белгиланган лингвистик, социолингвистик, прагматик компетенциялар асосида такомиллаштирилган;  
биринчи ва иккинчи босқич талабаларнинг ёзма нутқ фаолиятини баҳолаш рубрикини яратиш механизми мавзуни таништириш, турли даражадаги намуналарни таҳлил қилиш, мезонлар рўйхатини тузиш, сифат даражалари бўйича қарор қабул қилиш ва қайта кўриб чиқиш каби 5 босқичли интерфаол усулинининг кетма-кетлик тамойилига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт йўналиши талабаларининг расмий ёзув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминоти (can do statements) билиш ва қўллай олиш талаблари ҳамда эслаш, тушуниш, татбиқ этиш, таҳлил, баҳолаш, яратиш Блум таксономияси даражалари интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
хорижий тилларни ўқитишнинг умумметодик ҳамда махсусметодик тамойиллари ҳамда баҳолашнинг лингводидактик хусусиятлари интеграцияси асосида cоҳавий ёзма нутқини ривожлантириш ва дифференциал баҳолаш жараёнлари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик таълим йўналишларидаги талабаларнинг инглиз тилидаги ёзма нутқини баҳолаш методларини такомиллаштириш мавзуси доирасида ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
расмий ёзишма турларининг (agenda, minutes, press release, business letter ва б.) хусусиятлари ҳамда давлат таълим стандартларида белгиланган компетенция турларининг (лингвистик, социолингвистик, прагматик) ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида ёзма нутқини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда ушбу мезонлардан Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказида бажарилган “National English Assessment Team - Milliy Ingliz tilini Baholash Jamoasi” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2020 йил 25 декабрдаги 02/6-263-сон маълумотномаси). Натижада машқлар тизими, терминлар ва тестлар банки яратилган ҳамда лойиҳанинг илмий-амалий базаси бойитилган;  
талабалар ёзма нутқ фаолиятини баҳолаш рубриксини яратишнинг 5 босқичли (мавзуни таништириш, турли даражадаги намуналарни таҳлил қилиш, мезонлар рўйхатини тузиш, сифат даражалари бўйича қарор қабул қилиш ва қайта кўриб чиқиш) “схема” стратегияси воситасида ишлаб чиқилган мезонига оид илмий хулосалардан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида амалга оширилган “Фанларни инглиз тилида ўқитиш” (EMI) номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2021 йил 18 февралдаги 01/4-219-cон маълумотномаси). Натижада, улар иқтисодиёт йўналиши ўқитувчиларига мазкур босқичлар орқали баҳо мезонларини тузишларида    манба сифатида хизмат қилган;
расмий ёзма нутқни ривожлантирувчи машқлар тизими, билиш ва қўллай олиш талаблари ҳамда Блум таксономияси даражалари (билиш, тушуниш, тадбиқ этиш, анализ, синтез, баҳолаш) интеграциясига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Олий дипломатия мактаби ўқув курсларида хорижий тилларни ўқитиш мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2021 йил 25 январдаги 01/06-cон маълумотномаси). Натижада ўқув курсларнинг ишчи ўқув дастурлари ва ўқув услубий мажмуа материаллари бойитилган;
cоҳавий ёзма нутқини ривожлантириш ва баҳолашга оид методик тавсиялар хорижий тилларни ўқитишнинг умумметодик ҳамда махсусметодик тамойиллари асосларига оид диссертация натижаларидан ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий марказининг педагог кадрларни малакасини ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштиришга татбиқ этилган. Хусусан, ўрганувчиларнинг ёзма нутқини ривожлантириш ва баҳолашга оид методик тавсиялар, матнлар жанрларига асосланган баҳолаш мезонлари ҳамда методик таъминотлардан марказининг 2.2 “Тадқиқотлар олиб боришда лингвистик метод ва ёндашувлар” модули ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва дарс жараёнини ташкиллаштиришда фойдаланилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2020 йил 28 декабрдаги 10-06/146-cон маълумотномаси). Натижада ўқув курслари тингловчиларининг талабалар ёзма нутқларини ривожлантириш ҳамда уни баҳолаш компетенциялари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish