Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекжанова Айнура Мархабаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоқ мактабларида чет тилларини ўқитишнинг шаклланиши ва ривожланиши (1924-1991 йй.)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD /Ped751
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали.
Илмий раҳбар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ  мактабларида  чет  тилларни ўқитиш  жараёнининг  шаклланиш  ва  ривожланиш  шарт-шароитларини аниқлаштириш,  чет  тилларни ўқитиш  методикасининг  тараққий  этиш тенденцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ мактабларида чет тилларни ўқитиш жараёнларини шаклланиши ва ривожланишининг геосиёсий, маданий турфа хиллик ва кўп тиллилик, чет тилларни ўқитишга доир миллий анъаналар билан боғлиқ шарт-шароитлари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий, илмий-педагогик, ташкилий, демографик омилларнинг таъсир даражасининг эмпириклик хусусиятини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
чет тили таълимининг пайдо бўлиши, ривожланиши, ҳудудий чет тил таълимининг такомиллашуви билан боғлиқ ҳолатларни синтезлаш асосида қорақалпоқ мактабларида чет тилларни ўқитишнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари шўролар ҳокимияти ўрнатилгунга қадар ва шўролар ҳокимияти ўрнатилганидан сўнгги босқичларини алоҳида белгилаш орқали даврлаштирилган;
компаративистик ёндашув асосида қорақалпоқ мактабларида чет тилларни ўқитишнинг таржима, тўғридан-тўғри ва табиий, аралаш, онгли-қиёсий, онгли-амалий методлари коммуникатив топшириқлар, фонетик ассосациялар, муаммоли ҳамда верботонал каби модификацияланган усулларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
коммуникатив методиканинг интенсив усулларини қўллашга доир лингвомаданий анъаналар концепт ва реалияларни тили ўрганилаётган мамлакат билан чоғиштириш, қўшимча психологик имкониятларни фаоллаштириш воситаси сифатида суггестиядан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш орқали чет тилларни ўқитишга доир хорижий ва миллий тажрибани уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ мактабларида  чет  тилларни  ўқитишнинг  шаклланиши  ва  ривожланиши бўйича илмий натижалари:
қорақалпоқ мактабларида чет тилларни ўқитиш жараёнларини шаклланиши ва ривожланишининг геосиёсий, маданий турфа хиллик ва кўп тиллилик, чет тилларни ўқитишга доир миллий анъаналар билан боғлиқ шарт-шароитлари, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий, илмий-педагогик, ташкилий, демографик омилларнинг таъсир даражасининг эмпириклик хусусиятини ҳисобга олишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ЮНИСЭФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш”да фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 6 июлдаги 01/11-02/02-961-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилларни ўқитишда тарихан шаклланган методик ёндашувларнинг ижобий тажрибасидан фойдаланишга хизмат қилган;
чет тил таълимининг пайдо бўлиши, ривожланиши, ҳудудий чет тил таълимининг такомиллашуви  билан боғлиқ ҳолатларни синтезлаш асосида қорақалпоқ мактабларида чет тилларни ўқитишнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари шўролар ҳокимияти ўрнатилгунга қадар ва шўролар ҳокимияти ўрнатилганидан сўнгги босқичларини алоҳида белгилаш орқали даврлаштириш, компаративистик ёндашув асосида қорақалпоқ мактабларида чет тилларни ўқитишнинг таржима, тўғридан-тўғри ва табиий, аралаш, онгли-қиёсий, онгли-амалий методларини коммуникатив топшириқлар, фонетик ассоциациялар, муаммоли ҳамда верботонал каби модификацияланган усулларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ф-3-2016-0408165532. “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 15 мартдаги 50-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилини чет тиллар билан ўзаро қиёслаш орқали ўрганишга доир асосланган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган;
коммуникатив методиканинг интенсив усулларини қўллашга доир лингвомаданий анъаналар, яъни концепт ва реалияларни тили ўрганилаётган мамлакат билан cҳоғиштириш, қўшимcҳа психологик имкониятларни фаоллаштириш воситаси сифатида суггестиядан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш орқали cҳет тилларни ўқитишга доир хорижий ва миллий тажрибани уйғунлаштиришга доир илмий-методик тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2020 йил 15 майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида”ги 125-сон буйруғига асосан cҳет тили фанидан янги ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 6 июлдаги 01/11-02/02-961-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилларни ўқитишда илғор хорижий тажрибаларни тизимли татбиқ этиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish