Sayt test rejimida ishlamoqda

Арустамян Яна Юрьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бадиий таржиманинг когнитив-прагматик асослари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Fil316.
Илмий маслаҳатчи: Ашурова Дилярам Умаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01/10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Хошимов Ганижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмоиловна, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матннинг адекватлиги муаммосига қаратилган когнитив лингвистика, лингвопрагматика ва лингвомаданиятшуносликка хос янги ёндошувларни асослашдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-концептуал, эстетик-экспрессив, образли, прагматик, когнитив, лингвомаданий қатламлардан иборат бадиий асарнинг таржимаси жараёнида муҳим бўлган бадиий матнга хос кенг қамровли контекстнинг ахборотни қайта тақдим этиш характери ҳамда прагматик вазиятни юзага чиқариш даражаси каби асосий параметрлари далилланган;
эквивалентликнинг  тил  бирликларининг фонетик, лексик, грамматик ва стилистик каби лингвистик даражада мувофиқлигини,  адекватликнинг эса ҳам лингвистик даражада, ҳам прагматик, когнитив ва маданий контекстлар воситасида амалга оширилувчи экстралингвистик даражада мувофиқлигини ифодалаши исботланган;
бадиий матн таржимонининг ўзига хос тил эгаси сифатидаги лингвокреативлик, идиолект каби лингвистик, прагматик, ижтимоий-маданий, маърифий, когнитив, маданий, гендер каби экстралингвистик омиллар билан шартланилганлик даражаси бўйича параметрлаштириш асосланган;
бадиий асарнинг концептуал яхлитлигини қайта тиклашга таъсир этувчи концептуал ахборотнинг белгилари, уларни аслият ва таржима матнларида юзага чиқариш воситалари ва инферент билимларни қўлга киритиш ҳамда таржиманинг адекватлилигига эришиш учун концептуал ва фрейм-таҳлилнинг мувофиқлиги асосланган;
бадиий асарнинг концептуал яхлитлигини қайта яратишда лингвомаданий ахборотнинг аҳамияти, муаллифлик талқинида лингвомаданий концептларнинг қўшимча коннотацияларга эга бўлиши ва бу ҳолат таржимондан дастлабки  концептуал таҳлилни ўтказиш ҳамда асарнинг лингвистик ва экстралингвистик  контекстида мумкин бўлган барча концептуал алоқаларни аниқлаштиришни талаб этиши далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн таржимасининг когнитив-прагматик асосларини тадқиқот қилиш жараёнида олинган назарий ишланмалар ва амалий натижалар асосида:
ахборот-концептуал, эстетик-экспрессив, образли, прагматик, когнитив, лингвомаданий қатламлардан иборат бадиий асарнинг таржимаси таҳлили жараёнида муҳим бўлган бадиий матнга хос кенг қамровли контекстнинг ахборотни қайта тақдим этиш характери ҳамда прагматик вазиятни юзага чиқариш даражаси каби асосий параметрларга оид хулосалардан ОТ-Ф1-89 “Авесто: энциклопедик луғат” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 89-01-984-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида “Авесто” атамашунослигини таржима қилиш ва уни энциклопедик матнга киритиш учун қўланилган маданий, диний ва мифологик коннотацияли ҳамда концептуал аҳамиятга эга бўлган сўзлар таржимаси таҳлилига оид метод ва тамойилларнинг самарадорлигини аниқлашга эришилган;
эквивалентликнинг тил бирликларининг фонетик, лексик, грамматик ва стилистик каби лингвистик даражада мувофиқлигини,  адекватликнинг эса ҳам лингвистик даражада, ҳам прагматик, когнитив ва маданий контекстлар воситасида амалга оширилувчи экстралингвистик даражада мувофиқлигини ифодалаши борасидаги хулосалардан 56-01/10 “Innovative opportunities of the catalog (in five languages) “The Pilgrimage places of Uzbekistan” in the popularization of  historical monuments” Ўзбекистон-Франция ҳалқаро лойиҳасида фойдаланилган (Франция ва Ўзбекистон Ҳамдўстлиги Жамиятининг 2021 йил 24 июндаги 72-сон маълумотномаси). Натижада бешта тилда, шу қаторда инглиз ва рус тилларида, “Pilgrimage places and sacred shrines in Uzbekistan” номли каталоги чоп этилган, ушбу каталогни Ўзбекистоннинг маънавий-маданий қадриятларининг адекват таржимаси бўйича тавсиялар билан бойитишга эришилган;
бадиий матн таржимонининг ўзига хос тил эгаси сифатидаги лингвокреативлик, идиолект каби лингвистик, прагматик, ижтимоий-маданий, маърифий, когнитив, маданий, гендер каби экстралингвистик омиллар билан шартланилганлик даражаси бўйича параметрлаштиришга оид хулосалардан Эрасмус+UNICAC 598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP “Uтiversity Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China” ҳалқаро лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 89-01-984-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада бадиий матн таржимасининг линггвомаданий жиҳатлари, шунингдек, маданиятлараро коммуникацияни шакллантиришда бадиий таржиманинг аҳамияти билан боғлиқ бўлган назарий ишланмаларни бойитишга эришилган;
бадиий асар прагматик контекстининг вазият, интенционаллик, муаллиф модаллиги (ифода мазмунига нисбатан муносабатдорлиги), муаллиф, персонаж ва таржимон тилларининг ўзига хослиги, ҳаракатнинг турли кўринишлари каби омилларни қамраб олувчи параметрлаштириш тамойилларига оид хулосалардан Эрасмус+585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHT-JP “Development of the interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian Universities: CLASS” ҳалқаро лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 89-01-984-сон маълумотномаси). Натижада “Компьютер лингвистикаси” мутаҳассислиги бўйича магистратура бўлими учун ёзма матн семантикаси ва прагматикаси билан боғлиқ бўлган янги фан дастурларини такомиллаштиришга эришилган;
бадиий асарнинг концептуал яхлитлигини қайта тиклашга таъсир этувчи концептуал ахборотнинг белгилари, шунингдек, уларни аслият ва таржима матнларида юзага чиқариш воситалари ва инферент билимларни қўлга киритиш ҳамда таржиманинг адекватлилигига эришиш учун концептуал ва фрейм-таҳлилнинг мувофиқлигига оид хулосалардан Ўзбекистондаги Рус маданий марказининг “Тил ва адабиёт ўқитилишидаги янги технологиялар” илмий-амалий семинари доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданий марказининг 2021 йил 20 октябрдаги 02-101-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржима жараёнида маданий-релевант (ўзгарувчан) ахборотни сайқаллаш мисоллари тақдим этилган, бу каби мисолларнинг батафсил кўриб чиқилиши ва таҳлили инглиз тилидан рус тилига ноадекват таржима қилиш холатларининг олдини олиш  ва таржима жараёнида бадиий асарнинг концептуал яҳлитлигини сақлаб қолиш имкони яратилган;
бадиий матн таржимаси таҳлилининг аслият матнининг прагматик, когнитив ва лигвомаданий ҳусусиятларининг ўзаро мослашуви ва мазкур мочлашувни таржима матнида ҳам сақлаб қолишга оид таклифларга асосланган комплекс методикаси борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканалида “Мавзу”, “Этно” ва “Тақдимот” кўрсатувларини яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 16 июндаги 02-13-1017-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот илмий натижаларини тадбиқ этиш орқали телекўрсатувлар сценарийсини самарали ёзиш ҳамда уларни умумий илмий ва маданий-маърифий мазмун билан бойитишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish