Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Фарида Саидикрамовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модернизация ва ўзбек этнотафаккуридаги янгиланиш жараёнлари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal341.
Илмий раҳбар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Назаров Насриддин Атакулович, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган модернизация жараёнлари билан ўзбек этнотафаккури ўртасидаги диалектик боғлиқликларни ижтимоий-фалсафий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модернизациянинг вужудга келиши жамият ва инсон тафаккури, моддий ва маънавий эҳтиёж, инновация ва новация натижаси, ижтимоий борлиқни англаш ҳамда жамият тараққиётининг мавжуд механизмларини янгилаш заруриятини ифода этувчи алоҳида феномен экани ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асосланган; 
модернизация жараёнларининг сиёсий онгга хос бўлган легитимлик,  тизимлийлик, ўзгарувчанлик моҳияти, иқтисодий тафаккурга  мослашувчанлик ва бозор иқтисодиётини кенг тарғиб этаётган либерал-демократик ғоя сифатидаги маънавий-маданий ҳаётга аксеологик ва праксеологик таъсири очиб берилган;  
этнотафаккур ва модернизация ўртасидаги тарихий ва фалсафий жиҳатдан диалектик алоқалар аниқланиб, этнотафаккурдаги янгиланишлар  дунёни сезиш, идрок этиш, тушуниш билан боғлиқлиги ҳамда сиёсий маданият ва сиёсий амалиёт биргаликда сиёсий тафаккурни шакллантирувчи этнопсихологик таъсир  маҳсули эканлиги очиб берилган; 
ёшларнинг замонавий этнотафаккуридаги янгиланишларнинг глобаллашув жараёнидаги ижтимоий аҳамияти, миллий тараққиёт стратегиясига мувофиқ рўй бераётган ўзгаришлар этнотафаккурдаги ижтимоий тараққиёт, жамиятнинг илмий-техник ва қадриятларга оид воқелик эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модернизация ва ўзбек этнотафаккуридаги янгиланиш жараёнлари тадқиқоти натижаси асосида:
модернизациянинг вужудга келиши жамият ва инсон тафаккури, моддий ва маънавий эҳтиёж, инновация ва новация натижаси,  ижтимоий борлиқни англаш ҳамда жамият тараққиётининг мавжуд механизмларини янгилаш заруриятини ифода этувчи алоҳида феномен эканлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳудудий партия ташкилотлари миқёсида ўтказилган семинар, давра суҳбатлари, хусусан, маҳаллаларда ташкил этилган «Депутат маҳаллада», «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Беш ташаббус – беш имкон», «Эрта никоҳнинг олдини олиш – долзарб вазифа» номли тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 31 мартдаги 2-137-сон маълумотномаси). Натижада, модернизация шароитида фуқароларнинг жамият янгиланиши жараёнларини тўғри англашига имкон яратган; 
модернизация жараёнларининг сиёсий онгга хос бўлган легитимлик,  тизимлийлик, ўзгарувчанлик моҳияти, иқтисодий тафаккурга  мослашувчанлик ва бозор иқтисодиётини кенг тарғиб этаётган либерал-демократик ғоя сифатидаги, маънавий-маданий ҳаётга аксеологик ва праксеологик таъсирига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Президент мактаблари, Ижод мактабларида ўтказилган «Юксак парвоз завқи» мавзусидаги тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26 майдаги 02/08-598-сон маълумотномаси). Натижада янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, миллий онгни юксалтириш, аҳолининг осойишта ва обод турмушини таъминлашга, шунингдек, фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида умуминсоний ва демократик қадриятларни ифода этувчи янги маънавий қадриятлар тизими юзага келишини чуқур мониторинг қилишга хизмат қилган;
этнотафаккур ва модернизация ўртасидаги тарихий ва фалсафий жиҳатдан диалектик алоқалар аниқланиб, этнотафаккурдаги янгиланишлар  дунёни сезиш, идрок этиш, тушуниш билан боғлиқлиги ҳамда сиёсий маданият ва сиёсий амалиёт биргаликда сиёсий тафаккурни шакллантирувчи этнопсихологик таъсир  маҳсули эканлигига оид таклифлардан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, хусусан, маҳаллаларда ташкил этилган  «Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли фаровонлигининг асоси!» номли тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 21 апрелдаги 01-01/127-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат ҳиссини ривожлантириш имконини берган;
Ўзбектонда ёшларнинг замонавий этнотафаккуридаги янгиланишларнинг глобаллашув жараёнидаги ижтимоий аҳамияти, миллий тараққиёт стратегиясига мувофиқ рўй бераётган ўзгаришлар этнотафаккурдаги ижтимоий тараққиёт, жамиятнинг илмий-техник ва қадриятларга оид воқелик эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадиоканалининг «Ҳаёт ҳақиқатлари» кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 30 мартдаги 03-03-165-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг ўз  маънавий оламини англаши, ўзбек халқи этнотафаккуридаги янгиланиш жараёнларининг моҳиятини тушуниши, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол қатнашишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish