Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Зухра Абдурахмановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида педагогик конфликтларни бартараф этиш технологияси”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped572.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Ахмедова Мукаррам Турсуналиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Юнусова Минаввархон Сабировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида учрайдиган  педагогик конфликтлар муаммосини очиб бериш ва уларни бартараф этиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий (ёш-физиологик,  ижтимоий, тарбиявий ) жиҳатлари ва таълим жараёни билан боғлиқ конфликтлар(ўзлаштиришдаги, ўқитувчилар билан муносабатдаги, қизиқишларнинг намоён бўлишидаги тўсиқлар)нинг педагогик-психологик хусусиятлари муассаса ва ижтимоий институтлар ҳамкорлигини кучайтиришга йўналтирилган кузатув кенгаши фаолияти мазмунига интенсив(тезкор муносабат билдириш) назорат шаклларини уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
педагогик конфликтлар(субьект-субьект, шахс билан боғлиқ)ни бартараф этишнинг амалий йўналган компонентлари бошланғич синф ўқувчиларининг индивидуал-психологик (интеллектуал, ҳиссий, иродавий) хусусиятларига мослашувчан синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида “сабаб-оқибат” муносабатларини очиб берувчи жамоавий таъсир ҳамда анъанавий ёндашувларни қиёслаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида шахсий конфликтларни бартараф этишнинг алгоритмик харитаси (компонентларнинг кетма-кетлиги, алоқадорлиги, изчиллиги) ва функционал модели умумтарбиявий характердаги ўқув вазиятли топшириқлар (Сays-study, Aut-analiz ) ва бир вақтда бир неча субьект билан ишлаш ҳамда таъсир муҳитини яратишга мўлжалланган педагогик дастурий воситалар асосида ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчилари орасида педагогик конфликтларни бартараф этиш орқали таълим сифатини оширишнинг амалий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-педагогик ва методик тавсиялар тизими ўқувчиларда зарурий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган инновацион фаолият элементларини синф ва синфдан ташқари жараёнларга мослаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида педагогик конфликтларни бартараф этиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида учрайдиган конфликларнинг умумий жиҳатлари ва таълим жараёни билан боғлиқ конфликтларнинг педагогик-психологик хусусиятлари муассаса ва ижтимоий институтлар ҳамкорлигини кучайтиришга йўналтирилган кузатув кенгаши фаолияти мазмунини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 2021 йил 30 октябрдаги 5015-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида учрайдиган конфликларнинг таълим жараёни билан боғлиқ жиҳатларини ўз вақтида таҳлил қилиш ва бартараф этишнинг вазиятбоп ёндашувларини танлаш имконияти кенгайтирилган;
педагогик конфликтлар(субьект-субьект, шахс билан боғлиқ)ни бартараф этишнинг амалий йўналган компонентлари бошланғич синф ўқувчиларининг индивидуал-психологик (интеллектуал, ҳиссий, иродавий) хусусиятларига мослашувчан синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида “сабаб-оқибат” муносабатларини очиб берувчи жамоавий таъсир ҳамда анъанавий ёндашувлардан қиёсий таҳлил қилиш ва натижалардан самарали фойдаланишга оид  тавсиялар “ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 ноябрдаги 02-07-3470/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида учрайдиган педагогик конфликтларни ўрганиб бориш тизими йўлга қўйилган;
бошланғич синф ўқувчиларида шахсий конфликтларни бартараф этишнинг алгоритмик харитаси (компонентларнинг кетма-кетлиги, алоқадорлиги, изчиллиги) ва функционал модели умумтарбиявий характердаги ўқув вазиятли топшириқлар (Сays-study, Aut-analiz ) ва бир вақтда бир неча субьект билан ишлаш ва таъсир муҳитини яратишга мўлжалланган педагогик дастурий таъминотни амалиётига жорий этишга доир таклифлар “ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 ноябрдаги 02-07-3470/04-сон далолатномаси). Натижада, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг ўқув-билув ва тарбия ишлари тизимида педагогик конфликтларни бартараф этиш механизмлари яратилган, бошланғич синфларда педагогик конфликтларни бартараф этишнинг “Ренессанс” дастурий технологияси амалиётга жорий этилган;
бошланғич синф ўқувчилари орасида педагогик конфликтларни бартараф этиш амалиётини самарали ташкил этиш механизмлари бўйича ўқувчиларда зарурий кўникмалари (мақсаднинг аниқлиги, тез ва самарали қарор қабул қилиш ва б.)ни шакллантиришга йўналтирилган инновацион фаолиятни синф ва синфдан ташқари жараёнларга мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялари асосида  “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” номли дарслик нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни дидактик жиҳатдан таъминланган ҳолда амалга оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish