Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиханова Нигора Абдукаххоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD /Ped1644
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Исакулова Нилуфар Жаникулова, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш модели мутахассислик фанлари ўқув блоки модулига субъектнинг когнитив-фаолиятли психологик, мотивацион-қадриятли педагогик ҳамда техник-технологик ташкилий компонентларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлиги ўқув жараёнида электрон ўқув материалларини яратиш,  Microsoft office пакетидан мақсадли фойдаланиш, инфографика кўргазмали дидактик материал ҳамда мультимедиали электрон тестлар яратиш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида электрон таълим муҳитининг дастурий-методик таъминоти таҳлилий-синергетик диагностик қайта ишлаш, ўқув материалларини дидактик хусусиятларига кўра интерпретация қилиш, педагогик ҳаракатлар компонентлари таркибини миллий қадриятларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш технологиялари интернет таълим ресурслариан интенсив фойдаланиш, электрон таълим контентини яратиш, EDraw Max dasturi, Mind Map дастурий воситаларининг таълимий имкониятларини  педагогик муаммоли вазиятлар ва дидактик-ролли ишчан ўйинларга синхрон-адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчилари ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш модели мутахассислик фанлари ўқув блоки модулига субъектнинг когнитив-фаолиятли психологик, мотивацион-қадриятли педагогик ҳамда техник-технологик ташкилий компонентларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан А-1-23 рақамли «Бoшлaнғич cинф ўқитувчилaри учун мультимедиaли дaрc ишлaнмaлaри мaжмуacини ярaтиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 13 сентябрдаги 02-07-2343/04-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларига бошланғич таълим фанини ўқитишнинг электрoн тaълим реcурcлaри мазмуни такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлиги ўқув жараёнида электрон ўқув материалларини яратиш,  Microsoft office пакетидан мақсадли фойдаланиш, инфографика кўргазмали дидактик материал ҳамда флаерларни тайёрлаш, мультимедиали электрон тестлар яратиш асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар асосида «Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси» ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-091-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг узлуксиз малакасини ошириш учун www.bsmom.uz сайти яратилишига хизмат қилган;
малака ошириш жараёнида электрон таълим муҳитининг дастурий-методик таъминоти таҳлилий-синергетик диагностик қайта ишлаш, ўқув материалларини дидактик хусусиятларига кўра интерпретация қилиш, педагогик ҳаракатлар компонентлари таркибини миллий қадриятларга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар асосида «Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-091-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини оширишда ўқитиладиган фанларнинг методик таъминоти такомиллашувига хизмат қилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш технологиялари интернет таълим ресурслариан интенсив фойдаланиш, электрон таълим контентини яратиш,  EDraw Max dasturi, Mind Map дастурий воситаларининг таълимий имкониятларини  педагогик муаммоли вазиятлар ва дидактик-ролли ишчан ўйинларга синхрон-адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-23 рақамли «Бoшлaнғич cинф ўқитувчилaри учун мультимедиaли дaрc ишлaнмaлaри мaжмуacини ярaтиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 13 сентябрдаги 02-07-2343/04-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларига бошланғич таълим фанини ўқитишнинг инновацион технологиялар базаси такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish