Sayt test rejimida ishlamoqda

Анарбаева Фотима Уразалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Очиқ кодли платформалар асосида электрон таълим методикасини такомиллаштириш (номутахассислик йўналишлари мисолида)» 13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped295 
Илмий раҳбар: Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли Илмий  кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент, Маматов Дилмурод Нормуротович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида  очиқ кодли платформалар асосида  электрон таълим  методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёни масофавий таълим тузилмаларининг қонунийлиги, маданий-генератив, ижтимоий-универсал, шахсий йўналишларининг изчиллиги принципларини масофавий таълим технологияларининг субъективлиги очиқ таълим ресурсларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
электрон таълим методикасига қўйиладиган педагогик талаблар масофавий таълим жараёнида ахборот технологияларини мантиқий-семиотик моделлаштириш ва  электрон таълим ресурсларидан рационал фойдаланиш, ўқув ахборотларини синхрон узатиш ва функционал бошқариш, тармоқлараро касбий ҳамкорлик жараёнини босқичма-босқич интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
очиқ кодли платформалар асосида электрон таълимни ривожлантириш  технологияси касбий мукаммаллик, ижтимоий мослашувчанлик эҳтиёжларни қондириш, янги ўқув шароитларига киришиш жараёнини яхлитликда синтактик ифодалаш ҳамда ўзи-ўзини мунтазам назорат қилиш каби шахсий сифатларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
электрон таълим методикасини такомиллаштириш модели масофали таълим структураси ва архитектураси, самарадорликни аниқлаш мезонлари ҳамда Moodle платформаси кўрсаткичлари  масофавий таълим олиш имкониятларини жорий этишга қаратилган фаолиятли ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим тизими методикасини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёни масофавий таълим тузилмаларининг қонунийлиги, маданий- генератив, ижтимоий-универсал, шахсий йўналишларининг изчиллиги принципларини масофавий таълим технологияларининг субъективлиги очиқ таълим ресурсларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2014-0910154408 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4865-сон маълумотномаси). Натижада “Ахборот технологиялари” фани мазмуни ва ташкилий тузилмасини шакллантириш асосида электрон таълим методикаси самарадорлигини оширишга эришилган;
электрон таълим методикасига қўйиладиган педагогик талаблар масофавий таълим жараёнида ахборот технологияларини мантиқий-семиотик моделлаштириш ва  электрон таълим ресурсларидан рационал фойдаланиш, ўқув ахборотларини синхрон узатиш ва функционал бошқариш, тармоқлараро касбий ҳамкорлик жараёнини босқичма-босқич интенсивлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар 16/19-Ф рақамли “Миллий электрон ҳукумат муҳити хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-тадқиқот масалалари “Igov – маслаҳат-муҳокама-мониторинг” тизимини ишлаб чиқиш ва унинг тадбиқи” номли амалий тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4865-сон маълумотномаси). Натижада электрон таълим методикасига доир педагогик фаолият самарадорлиги оширилган;
очиқ кодли платформалар асосида электрон таълимни ривожлантириш  технологияси касбий мукаммаллик, ижтимоий мослашувчанлик эҳтиёжларни қондириш, янги ўқув шароитларига киришиш жараёнини яхлитликда синтактик ифодалаш ҳамда ўзи-ўзини мунтазам назорат қилиш каби шахсий сифатларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2014-0910154408 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4865-сон маълумотномаси). Натижада “Ахборот технологиялари” фанидан масофали курс яратиш методикаси асосида бошқа фанлар бўйича масофали курсларни яратиш методикаси ишлаб чиқилган;    
электрон таълим методикасини такомиллаштириш модели масофали таълим структураси ва архитектураси, самарадорликни аниқлаш мезонлари ҳамда Moodle платформаси кўрсаткичлари  масофавий таълим олиш имкониятларини жорий этишга қаратилган фаолиятли ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган хулосалар Tempus Project 544161-TEMPUS-1-2013-I-UK-TEMPUS-JPCR Aston University "Developing the Teaching of European Languages: Modernising Language Teaching through the development of blended Masters Programmes" номли амалий тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4865-сон маълумотномаси). Натижада электрон таълим методикасининг таълим самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичларини ўзаро интеграллаш асосида ривожлантириш орқали таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга имкониятлар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish