Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Улуғхўжа Нусратуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бухоро-Хива палеорифти марказий грабенининг геологик тузилиши, термогеокимёвий режими ва нефть-газга истиқболлиги», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш  (геология-минералогия фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/GM110.
Илмий раҳбар: Долгополов Феликс Генадиевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01. 
Расмий оппонентлар: Богданов Александр Николаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Бойқобилов Иброҳим Тошпулатович,  геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геологик-разведка ишларининг кейинги йўналишларини аниқлаш учун Бухоро-Хива палеорифти марказий грабенининг геологик тузилишини, термогеокимёвий режимини ҳамда нефть-газ истиқболларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро-Хива палеорифт Марказий чўкмасининг ўрта қисмидаги углеводород конларини Учбош-Памук майдонларининг уйғунлашувида сақланишини таъминловчи чўкинди-вулканоген рифт мажмуасининг кучсиз дислокацияланган худуди исботланган;
чўкинди-вулканоген рифт комплексининг қисқартирилган ва тўлиқ турлари Бухоро-Хива палеорифт Марказий чўкмасининг кучсиз дислокацияланган худуди чегарасида ташкил топган бўлиб, уларнинг биринчиси Шимолий ёнбағир қисми билан чегараланади, иккинчиси эса Испанли-Чандир кўтарилмаси, Қоракўл ва Кушоб эгикликлари чегараларида аниқланган;
фаол ГТОУ каналлари худудларида Бухоро-Хива палеорифт Марказий чўкмасининг кучсиз дислокацияланган худудини нефть ва газ яратиш имкониятларини юқорилиги аниқланган;
нефть ва газга истиқболли тузилмалар сифатида чўкинди-вулканоген рифт мажмуаси кесимининг қисқартирилган ва тўлиқ турлари билан нефть ва газга истиқболли локал антиформаларни бирлаштирган Учбош-Тойқир-Ғарбий-Чуқуркўл ва Бозорбой-Чандир-Ғарбий-Кўкча чегараларида ишлаб чиқилган;
Учбош-Тойқир-Ғарбий-Чуқуркўл ва Бозорбой-Чандир-Ғарбий-Кўкча плейлар чегара худудларида геологик-разведка ишлари давомида юзага келадиган экологик хавфларни минималлаштириш ва меъёрий хужжатларга риоя қилиш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Буxоро-Xива палеорифтининг марказий грабенининг геологик тузилиши ва нефть-газ истиқболларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қайд қилинган майдонларда электроразведка МТЗ усули билан олинган маълумотлар асосида зоҳирий қаршиликлар хариталари ва ID-инверсия кесмалари тузиш «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 6 октябрдаги 07-31-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хариталар қидирув ишларининг самарадорлигини ошишига ва Бухоро-Хива палеорифти марказий грабени майдонида нефт ва газ уюмларини аниқ  контурлаш имконини берган;
тузилган хариталар ва кесмалардан фойдаланиб майдонни геоэлектрик чегараларининг корреляцияси хамда страцификацияси «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 6 октябрдаги 07-31-сон маълумотномаси). Натижада, геоэлектрик параметрлар асосида 1:50000 масштабли хариталар ва кесмаларни тузиш ва уларни геологик жиҳатдан изоҳлаш имконини берган;
Испанли-Чандир кўтарилмаси худудида МОГТ 3D сейсморазведка ишларини ўтказиш тавсияси «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 06 октябрдаги 07-31-сон маълумотномаси). Натижада, майдоннинг геологик тузилишини ва нефт-газга истиқболли структураларни излаб топиш хамда уларни чуқур бурғилашга тайёрлаш бўйича янги маълумотлар Испанли-Чандир кўтарилмаси чегараларида бажариладиган 3D сейсморазведка ишларини самарали режалаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish