Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурқулов Элдор Нурмуминовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида оловбардош материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2247.
Илмий раҳбар: Бекназаров Хасан Сойбназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедгалиев Бахтиёр Абдукадирович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида оловбардош қавариқланувчи композит материаллар таркибини яратиш, уларни иқтисодий ва экологик самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маҳаллий хомашёлар асосида оловбардош қавариқланувчи композит материаллар олиш учун бор, азот, фосфор ва металл сақлаган полифосфат аммоний, меламинформальдегид, меламин, борат кислота ва карбамид асосидаги аддуктлар ёрдамида олигомер антипиренларнинг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
олинган 103, 104, 103-MF, НА-3, А-17 ва 36-А маркали олигомер антипиренлар ҳамда ушбу антипиренлар асосида олинган Э-67-1, Э-67-2 ва Э-24 маркали оловбардош қавариқланувчи қопламалар билан ишлов беришнинг оптимал концентрациялари ёғоч материалларга 15-20%, тўқимачилик материалларга 10-12%, полимер материалларга 30% ҳамда оловбардош қавариқланувчи қопламаларга 25% гача бўлиши аниқланган; 
103, 104, 103-MF, НА-3, А-17 ва 36-А маркали олигомер антипиренлар ҳамда ушбу антипиренлар асосида олинган Э-67-1, Э-67-2 ва Э-24 маркали оловбардош қавариқланувчи қопламалар билан ишлов берилган материалларни ёнғинбардошлилигига кўра I-гуруҳига мансублиги ҳамда оловбардош қавариқланувчи қопламаларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ва ушбу жараёнларни вақтга боғлиқлиги 4 (60-мин) группага мансублиги аниқланган.
олигомер антипиренлар ва қавариқланувчи оловбардош композит материаллар олишнинг энергия ва ресурс тежамкор технологияси ишлаб чиқилган ҳамда уларни иқтисодий ва экологик самарадорлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёнувчан материаллар оловбардошлигини оширувчи фосфор, азот, бор ва металл гуруҳли олигомерларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
фосфор, азот, бор ва металл сақлаган олигомер антипирен ва қавариқланувчи композит таркиблар “Шуртангаз кимё мажмуаси” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“Шуртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2021 йил 2 июлдаги 001/3230-сон маълумотномаси) Натижада, фосфор, азот, бор ва металл сақлаган олигомер антипиренлар асосида қавариқланувчи композитларнинг оптимал таркибини ишлаб чиқиш имконини берган;
ёнувчан материалларни ёнғиндан ҳимоялаш мақсадида яратилган фосфор, азот, бор ва металл сақлаган олигомер антипирен ва қавариқланувчи композит таркибларни олиш технологияси “Шуртангаз кимё мажмуаси” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“Шуртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2021 йил 2 июлдаги 001/3230-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи юқори сифатли олигомер антипирен ва қавариқланувчи композитларни маҳаллий маҳсулот сифатида қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish