Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Диёр Турдиқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ буғдойнинг республика чўл минтақалари шароитида абиотик омилларга чидамли, ҳосилдор нав ва бошланғич манбаларни яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2017.1.PhD/Qx19.

Илмий раҳбар: Аманов Амир Амонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Иброхим Тошкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бабоев Саидмурод Кимсанбоевич, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли экологик-географик гуруҳларга мансуб нав ва намуналардан фойдаланган ҳолда республиканинг чўл минтақалари учун юмшоқ буғдойнинг абиотик омилларга чидамли янги навлари ва бошланғич манбаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чўл минтақалари шароитида жаҳон генофондида сақланаётган кузги юмшоқ буғдой навларининг қурғоқчиликка, иссиқликка, гармселга чидамлилик хусусиятлари аниқланган;

генетик келиб чиқиши узоқ бўлган маҳаллий ва хориждан келтирилган ота-она шаклларнинг танлаш, дурагайлаш, дурагай авлодларда қимматли-хўжалик белгиларини фенотипик юзага чиқиши ҳамда доминантлик, тўлиқ ирсийланиш коэффициенти аниқланган;

дурагайлаш асосида яратилган нав ва намуналар дон ҳосилдорлиги, дон сифати юқори ва турли ноқулай шароитларга чидамли бўлган комбинациялар ажратиб олинган;

юмшоқ буғдойнинг турли эколого-географик гуруҳларига мансуб дурагайларини яратишда ота-она жуфтларини ўзаро чатиштириб, қимматли-хўжалик белги ва хусусиятларининг ирсийланиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Юмшоқ буғдой селекцияси ва уруғчилиги бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:

кузги юмшоқ буғдойнинг тур ичида дурагайлаш орқали яратилган ва генетик белгилари ўзида мужассамлашган «Шамс» нави 2017 йилдан истиқболли нав сифатида Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2017 йил 10 февралдаги 53/4-79-сон маълумотномаси). Иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли кузги буғдойнинг «Шамс» навидан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг кўп тармоқли фермер хўжаликларида юқори ва сифатли дон ҳосили олинган;

қишлоқ хўжалиги учун қимматли-хўжалик белгиларини намоён этган кузги юмшоқ буғдойнинг «Шамс», «Шукрона» ва «Кеш-2016» навлари яратилган ва фермер хўжаликларига экиш учун жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/21-548-сон маълумотномаси). Ушбу навлардан андоза «Краснодар-99» навига нисбатан гектаридан ўртача мақбул муддатларда экилганда 11,0 центнер, кечки муддатларда экилганда эса 16,5 центнер қўшимча дон ҳосили олинган ва ҳар бир гектар ҳисобига 605,0-907,5 минг сўм шартли соф фойда олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish