Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Улуғбек Турсунбоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт–шароитларини такомиллаштириш», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.2PhD/Ped2506.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Худойбердиев Зайниддин Явкочевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни бизнес фаолиятига тайёрлашнинг эдукологик хусусиятлари тадбиркорликка доир компетенциялар кластери, муваффақиятга эришиш мотивациясининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларини экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) омиллар билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
норасмий таълим шароитида ўқувчи-ёшларни кичик бизнесга тайёрлашнинг алгоритмик босқичлари кластерли (Ёшлар Агентлиги, оила, таълим муассасаси кооперацияси), гендер (ўғил ва қиз болалар учун аҳамиятлилик даражаси), компетенциявий (тадбиркорлик, ташаббускорлик, эрудиция) ёндашувларнинг функционал алоқадорлигини концентрли структуралаш асосида аниқлаштирилган;
юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлаш моделининг натижавий-баҳолашга доир компоненти мотивацион, ижодий мезонларнинг тадбиркорлик сифатлари ва бизнес билан боғлиқ назарий билимларни эгаллаганлик, бизнесни ташкил эта олиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятга тайёрлик, ишбилармонлик сифатларининг қарор топиши, мустақил бизнес фаолиятини олиб боришга тайёрлик каби таксономик кўрсаткичлар билан валидлик даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларни бизнес фаолиятига тайёрлашнинг интерактив педагогик шарт-шароитлари муаммоли-изланишли, ассесмент, вазиятлар таҳлили, ишбилармонлик ўйинлари, ўқув лойиҳаларига асосланган юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлашга доир коуч-тренинг дастурлари асосида “Қадриятга йўналганликни аниқлаш”, “Қарорлар қабул қилиш”, “Келишув ва зиддият”, “Мулоҳаза, сабаб, мисол ва умумлаштириш” каби интенсив методикаларни оптимал қўллашга йўналтирилган бизнес таълимини ташкил этиш механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни бизнес фаолиятига тайёрлашнинг эдукологик хусусиятларини тадбиркорликка доир компетенциялар кластери, муваффақиятга эришиш мотвациясининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларини экзоген ва эндоген омиллар билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш, норасмий таълим шароитида ўқувчи-ёшларни кичик бизнесга тайёрлашнинг алгоритмик босқичларини кластерли, гендер, компетенциявий ёндашувларнинг функционал алоқадорлигини концентрли структуралаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Молиявий саводхонлик” ўқув курсининг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика Таълим марказининг 2021 йил 21 октябрдаги 01/11-02/02-1499-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни бизнес фаолиятига тайёрлашда уларнинг молиявий саводхонлигини оширишнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга эришилган;
юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлаш моделининг натижавий-баҳолашга доир компонентини мотивацион, когнитив, ижодий мезонларнинг тадбиркорлик сифатлари ва бизнес билан боғлиқ назарий билимларни эгаллаганлик, бизнесни ташкил эта олиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятга тайёрлик, ишбилармонлик сифатларининг қарор топиши, мустақил бизнес фаолиятини олиб боришга тайёрлик каби таксономик кўрсаткичлар билан валидлик даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги “2017-2018 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-синф ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш, уларни қисқа муддатда нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва таълим муассасаларига етказиб берилишини таъминлаш тўғрисида”ги 803-Ф-сон фармойишига асосан, “Тадбиркорлик асослари” дарслигини яратишда фойдаланилган (Республика Таълим марказининг  2021 йил 21 октябрдаги 01/11-02/02-1499-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларнинг тадбиркорликка доир билимларини ошириш, бизнес саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларни бизнес фаолиятига тайёрлашнинг интерактив педагогик шарт-шароитларини муаммоли-изланишли, ассесмент, вазиятлар таҳлили, ишбилармонлик ўйинлари, ўқув лойиҳаларига асосланган юқори синф ўқувчиларини бизнес фаолиятига тайёрлашга доир коуч-тренинг дастурлари асосида “Қадриятга йўналганликни аниқлаш”, “Қарорлар қабул қилиш”, “Келишув ва зиддият”, “Мулоҳаза, сабаб, мисол ва умумлаштириш” каби интенсив методикаларни оптимал қўллашга йўналтирилган бизнес таълимини ташкил этиш механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Мактаб-тадбиркор” ҳамкорлиги ғояси асосида “Муваффақият сири нимада деб ўйлайсиз?” мавзусидаги суҳбат-мулоқотлар уюштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 11/05-15-10031-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларни бизнесга тайёрлашнинг ҳамкорликка асосланган педагогик механизмини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish