Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтмуратова Жанилсин Жалгасовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоғистон маданияти тараққиётида фан, адабиёт ва санъат арбобларининг тутган ўрни (ХХ аср иккинчи ярми ХХI аср бошлари), 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tar720.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мустафаева Нодира Абдуллаевна, тарих фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ  давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05.   
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базарбаев Рахим Жуманазарович тарих фанлари доктори (DSc); Ходжаметова Гулчира Илишовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХХ аср иккинчи ярми - ХХI аср бошларида Қорақалпоғистон маданияти тараққиётида фан, адабиёт ва санъат арбобларининг тутган ўрнини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ХХ асрнинг 50-80 йилларида марказнинг қатағонлик сиёсати ва сиёсий тазйиқлари Қорақалпоғистон Республикасида илмий кадрлар тайёрлаш тизимига ўз таъсирини ўтказган бўлса-да, қорақалпоқ адабиёти, тарихи, табиий ва тиббиёт фанлар соҳасида маҳаллий миллат вакилларининг дастлабки илмий мактаблари пайдо бўлганлиги далилланган;
Қорақалпоқ театр санъатининг шаклланиши ва ривожланишида маҳаллий драматургларнинг драматик асарлари театр репертуарларидан жой олганлиги, улар мазмунида совет тоталитар сиёсати ифодаланганига қарамай,  моҳиятан миллий маданият ҳамда урф-одат ва анъаналарини асрашга қаратилганлиги исботланган;
Қорақалпоқ адабиёти ривожида адабий танқидий фикрларнинг берилиши муҳим аҳамият касб этганлиги, натижада адабиётшунослик  соҳасида  эркин ва ўз овозига эга ижодкорлар етишиб чиққанлиги,  адабий асарларда ривожланиш тенденцияларига урғу берилганлиги асосланган;
1980-йилларда қорақалпоқ тасвирий санъатида Орол экологик муаммоси марказий мавзуга айланганлиги, мустақиллик даврида тасвирий санъатнинг турли соҳалари ва жанрлари ривожланиб, она-диёр табиати, Орол экологик инқирози ва тарихий образларни яратишда ижодий эркинлик кучайиб, санъатда реализм, декоратизм ва миллий романтизм ғоялари мавжуд бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистонда маданият, фан, адабиёт, санъат арбобларининг хизматига оид ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан:
Қорақалпоғистон маданияти тараққиётида фан ва санъат арбобларининг хизматин илмий ва тарихий фактлар асосида ёритиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар Фанлар илмий-тадқиқот Институти Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий-техник йўналишлари доирасида “ФА-ИЗГОО2 “Қарақалпақстан тарийхы (1991-2015-жыллар)” китабын таярлаў ҳәм баспадан шығарыў” инновацион лойиҳанинг ижтимоий-сиёсий йўналиши маълумотларини бойитишда (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар Фанлар илмий-тадқиқот Институтининг 2021 йил 9 августдаги 197/1-сон маълумотномаси). Натижада “Қорақалпоғистон тарихи” ўқув курсини ўқитиш ва янги илмий билимларни ривожлантириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси Тарихи ва маданияти музейида Қорақалпоғистонда тасвирий санъатнинг  ривожланишига ҳисса қўшган рассомлар ижоди, санъат арбоблари хизмати бўйича кўргазма, экскурс дарсларини ўтишда ва илмий-назарий анжуманларда (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 2-03/1406- сон маълумотномаси) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Қорақалпоғистон» телеканали орқали намойиш этилган «Саз сәўбет бағдарламасы» кўрсатувини тайёрлашда, «Қорақалпоғистон» радиоканалининг “Мерос” эшиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 августдаги 01-02/392-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ маданиятининг ривожланишига ҳисса қўшган санъат арбоблари, театр зиёлилари, якка ижрочилар хизмати, миллий рақс санъатини маънавий кўрсатгичлар рамзи сифатида  илмий билимларни ривожлантириш ва таҳлил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish