Sayt test rejimida ishlamoqda

Турекеев Қуанишбек Жиенбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри  (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқларнинг ҳозирги кундаги анъанавий эътиқодлари ва тасаввурлари», 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Тar373.
Илмий раҳбар: Курбанова Земфира Ибрагимовна, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сейданович, тарих фанлари доктори, профессор; Тлеубергенова Навбахор Абдукаримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоқларнинг ҳозирги кундаги диний эътиқодлари ва тасаввурлари мажмуини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоқларнинг анъанавий эътиқодий қарашлари умумтуркий маданият таъсирида шаклланганлиги, ижтимоий ҳаётдаги урф-одат ва маросимлар (чилла, хосиятли кун (сәтли кун), ис чиқариш (ийис шығарыў), бешик тўй (бесик той), бет очар (бет ашар), давра солиш (дәўир айландырыў), қирқ, юз кунлик, йил оши каби)да халқ қарашлари асосида қадимий эътиқодлар билан исломий қарашларни ўзаро синкретлашуви учраши аниқланган;
Қорақалпоқларнинг турмуш тарзида номадик маданиятнинг асрлар давомидаги устувор таъсири асосида аждодлар культининг тарқалиш ареали кенгайганлиги ҳамда узоқ давр мобайнида барқарор сақланиб қолганлиги, маданий ворисийлик асосида аждодлардан-авлодларга ўтиб, қадимги эътиқод изларининг ўзига хос консерватив кўринишлари сифатида намоён бўлганлиги очиб берилган;  
замонавий қорақалпоқларнинг маросимий ҳаётида магик тасаввурлар оиланинг фаровон ҳаёти, узоқ умр, ёш авлоднинг тарбияси, авлодларнинг давомийлигини таъминлаш, ёшларнинг бахтли ҳаёт кечиришига замин яратиш каби мақсадларга қаратилганлиги, этник стереотиплар ҳамда исломий анъаналар билан уйғунлашганлиги очиб берилган; 
исломий анъаналар замонавий қорақалпоқларнинг ижтимоий ҳаётида маънавий-ахлоқий ҳаётнинг маркери сифатида исломий никоҳ (некеден өтиў) болага исм бериш (нәрестеге ат қойыў), дафн ва таъзия маросимлари ҳамда диний байрамлар қаътий ўрин тутиши этнографик материаллар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқларнинг замонавий эътиқод ва тасаввурларини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
ҳозирги кунда қорақалпоқ аёллари турмуш тарзида эътиқодий қарашлар ва диний анъаналарнинг ўрни ҳамда унинг замонавий жиҳатлари бўйича олинган маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-А1-Г004 «Қорақалпоқлар тасаввурида аёл сиймоси: этнологик тадқиқот» мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021  йил 02 июлдаги 153/1-сон хати). Мазкур илмий иш натижаларининг қўлланилиши аёллар иштирокида ўтказилувчи удумлар ва уларнинг исломгача бўлган эътиқодлар билан боғлиқ анъана ва маросимларни ёритишда илмий асос вазифасини бажарган;
қадимги диний эътиқодларнинг реликтлари тўғрисидаги маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида мавзувий кўргазмалар ва экскурсион лекцияларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2021  йил 03 ноябрдаги 420-сон хати). Қорақалпоқларнинг анъанавий диний қарашларига оид натижалари келажак авлод учун маданий меросни сақлаб қолиш ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш ишида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
қорақалпоқларнинг фарзанд туғилиши, чақалоққа исм танлаш, чилла даври билан боғлиқ расм-русумлар, боланинг дастлабки қадамлари, соч ва суннат тўйи билан боғлиқ анъанавий ва исломий қадриятлар каби масалаларига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг «Ekspediciya» номли кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 2 декабрдаги 02-40-1208-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, қорақалпоқ халқи маданияти, анъанавий маросим ва урф-одатларини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамиятга эга.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish