Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошева Гулнора Джураевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак мутахассисларни амалий ўқитиш асосида дизайнерлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Касб таълими. Енгил саноат маҳсулотлари технологияси йўналиши мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped692.    
Илмий раҳбар: Ахметжанов Мансур Махмудович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  DSс.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Каримова Нозима Нурмухаммадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертaция йўналиши: амалий ва назарий.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларни амалий ўқитиш асосида дизайнерлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида фаолиятли ва интегратив ёндашувлар ҳамда кўргазмалилик ва амалий йўналганлик тамойиллари асосида бўлажак мутахассисларни ўқитиш орқали дизайнерлик фаолиятига тайёрлашнинг мотивацион, рефлексив, когнитив ва креатив-фаолиятли каби ташкилий компонентлари мантиқий узвийлиги, малакавий қамрови ва шакллантириш кетма-кетлиги дизайнерлик касбига оид компетенциялар мажмуи нуқтаи назаридан касбий (етакчи ва таянч) даражаланган;
енгил саноат соҳасининг мақсадли-мазмунли, ташкилий-жараёнли ва натижавий хусусиятларга устуворлик бериш ва бўлажак мутахассисларни амалий ўқитишга мўлжалланган  “Sketchbook”, “Келажак дизайнери” ва “Design Thinking” каби интерфаол методларни мажмуавий ва ижодий ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш орқали дизайнерлик фаолиятига тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларни дизайнерлик фаолиятга тайёрлашда ўқув, педагогик ва ишлаб чиқариш амалиётини ўз ичига олувчи ахборот-услубий таъминотни ишлаб чиқиш орқали касбий мувофиқлик, турли-туманлик ва ностандартлик каби педагогик талабларини таъминлаш асосида мустақил таълим топшириқлар тизими (дискурсив саволлар, вариатив кейслар ва тадқиқий-ижодий тестлар) такомиллаштирилган; 
дизайнерлик фаолиятининг фазовий фикрлаш, оригиналлик, интеллектуаллик ва дивергентлик каби сифат кўрсаткичларини аниқлаштириш ва яхлитлаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларинининг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, продуктив, қисман изланувчан ва креатив) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларни амалий ўқитиш асосида дизайнерлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
AIF 2/20 – “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019–2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-90-сон маълумотномаси). Натижада, техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабалари учун амалий машғулотлар ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ишлаб чиқилган методик тавсиялар бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда педагогик туркум фанларини ўқитишга қаратилган ҳаммуаллифликда “Педагогик маҳорат ва педагогик технологиялар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-90-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
5111000 - Касб таълими таълим йўналиши ўқув режасидаги қўшимча фанлар блокига “Кийим дизайнида инновацион технологиялар” номли махсус курси киритилган ҳамда унинг мазмуни фанлараро интеграция асосида ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-90-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни амалий ўқитиш асосида дизайнерлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга  хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish