Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Музаффаржон Мансуржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълимда фанлараро узвийликни таъминлаш асосида ўқувчиларнинг касбий тайёргарликларини ривожлантириш методикаси (“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2133.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим жараёнида фанлараро узвийликни таъминлаш асосида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим жараёнида ўқувчилар касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг мазмуни мотивацион, когнитив, интегратив ёндашувлар ҳамда фанлараро узвийлик шаклларини (мавзулар, боблар, бўлимлар, фанлараро мажмуавий) жорий этиш орқали узлуксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ахборот-коммуникацион, лойиҳалаш, конструкциялаш каби махсус касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти, таълимнинг интерфаол технологиялари (“Case study”, “Blended learning”, “Classic couple strategy”)ни интегратив қўллаш механизмлари такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мутахассисликка хос касбий сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришга имкон берувчи интегратив ўқув-услубий материаллар, касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш механизми миқдор ва сифат аспектларида мезонли индикаторлар (мотивацион-адаптив, когнетив-йўналтирилган, интегратив-креатив) асосида оптималлаштирилган;
узлуксизлик ва фанлараро узвийликни таъминлаш орқали касб-ҳунар мактаби ва коллеж ўқувчилари касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг методик тизимига асосланган ташкилий-тузилмавий модел – узлуксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига устуворлик бериш ҳамда ўқув жараёнига “Case study”, “Blended learning”, “Classic couple strategy” методларини  қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим жараёнида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини умумкасбий фанлар билан фанлараро узвийликда ўқитиш асосида олинган тадқиқотлар натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳда аъзо сифатида фаол иштирок этилган, соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертациянинг биринчи илмий янгилигидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 29 октябрдаги 03-950-сон маълумотномаси). Натижада “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ҳар бир таълим тури учун концепсия ва алоҳида ўқув дастурларини  тайёрлашда  хизмат қилган. 
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш жараёни модели ва ахборот-коммуникацион, лойиҳалаш, конструкциялаш каби зарурий касбий компетенцияларини шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти ўқитишнинг интерфаол технологиялари (“Case study”, “Blended learning”, “Classic couple strategy”)ни интегратив қўллаш орқали такомиллаштирилган ва таълим жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 09802-сон гувоҳномаси). Натижада мазкур методик таъминот  ва натижалар глобаллашув шароитида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали амалга оширишга хизмат қилган;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғига асосан, меъёрий ва услубий ҳужжатлар, замонавий ўқув адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Информатика ва ахборот технологиялари” ўқув фанининг фанлараро узвийлик асососида такомиллаштирилган ўқув дастури, “Multimediali interaktiv ma’ruzalarni yaratish texnologiyasi prezi.com saytida online taqdimotlar yaratish metodikasi” номли ўқув-методик қўлланма, амалий тест топшириқлари, ўқувчиларнинг мутахассисликка хос сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришга имкон берувчи интегратив ўқув-услубий материаллар, касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш механизмлари Сирдарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги профессионал таълим муассасаларида жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 29 октябрдаги 03-950-сон маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар мактаблари ва коллеж ўқувчиларининг касбий тайёргарлиги оширишга ва сифатинини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish