Sayt test rejimida ishlamoqda

Разиков Одил Тахирджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон-Олой камари олтин-нодир металли ва нодир металли маъданлашувининг металлогенияси (Ўзбекистон)», 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/GM48
Илмий маслаҳатчи: Акбаров Хабибулла Асатович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Минерал ресурслар институти» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.24/30.12.2019.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Нурходжаев Анварбек Караходжаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Антонов Александр Евгеньевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий геоахборот тизим (ГАТ) технологиялари ва моделлаштириш асосида олтин ва нодир металл маъданлашувнинг шаклланиш қонуниятлари ва жойланиш шароитларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъданлашувнинг магматик ҳосилаларни пульсацион таъсиридан кўп босқичда шакланиши асосланган ҳамда маъданли магматик тизимлар ва уларнинг қамровчи тоғ жинслари билан алоқадорлигини генетик модели ишлаб чиқилган;
маъдандор эритмаларнинг таркиби аниқланган ва маъданлашувни жойланиш шароитлари тўғрисидаги физик-кимёвий маълумотлар олинган; 
тажрибалар орқали скарн-маъданли конлар учун маъданлашувнинг жойлашуви, нейтралга яқин кучсиз нордон шароитларда хлорит-сульфатли эритмаларини юқори фаоллиги чоғида содир бўлиши аниқланган;
қидирув-баҳолаш мезонларининг ўзига хос комплекслари ажратилган, Зарафшон-Олой металлогеник камари олтин ва нодир металли маъданлашувига локал башорат қилинган ва истиқболли участкаларни ажратиш мақсадида уларга компьютерда статистик ишлов берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зарафшон-Олой камарининг олтин ва нодир металли маъданлашуви металлогенияси бўйича
олинган илмий натижалар асосида:
маъданли эритмаларнинг аниқланган таркиби ва маъданлар ҳамда қамровчи тоғ жинсларининг жойлашиш шарт-шаролитлари тўғрисидаги баъзи физик-кимёвий маълумотлар «Уранкамёбметгеология» АЖ амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/22-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон-Олой металлогеник камарида маъдан ҳосил бўлиш жараёнларини тавсифлаш имконини берган;
Зарафшон-Олой металлогеник камари маъданли фойдали қазилмалар майдонларининг (олтин, симоб, камёб ер элементлари) 1:200000 миқёсдаги башоратлаш-истиқболли майдонлар харитаси «Уранкамёбметгеология» АЖ амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/22-сон маълумотномаси). Натижада, нодир, олтин-нодир металли, камёб ер металли конларни аниқлашда геологик-қидирув ишларини олиб боришга оид излаш ишларини кенгайтириш имконини берган;
олтин-нодир металл ва уран маъданлашувининг литологик, магматик, структуравий-тектоник, минералогик-геокимёвий, термобарогеокимёвий ва бошқа қидирув-баҳолаш мезонларининг ўзига хос комплекслари «Уранкамёбметгеология» АЖ амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/22-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси минерал хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш давлат дастурига киритилган объектларни янада оқилона танлашга имкон берган;
йирик миқёсли (ягона координата тизимига боғланган) космик тасвирлардан фойдаланган ҳолда дастлабки батафсил геоструктуравий хариталаш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар «Уранкамёбметгеология» АЖ амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/22-сон маълумотномаси). Натижада, структуранинг тафсилотларини ечиб бериш, шунингдек, истиқболли майдонларда бурғилаш қудуқларини ўрнини белгилаш имконини берган;
Чақилкалон-Қоратепа, Зирабулоқ-Зиёвуддин ва Қулжуктов маъдандор комплексларнинг баҳоланган металлоганик салоҳияти «Уранкамёбметгеология» АЖ амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/22-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон-Олой металлогеник камарининг маъданли фойдали қазилмаларга оид (олтин, нодир, камёб ер металлар ва бошқа элементлар) минерал-хомашё базасини кенгайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish