Sayt test rejimida ishlamoqda

Мойлиев Маъруфжон Шодмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Букантов олтин маъданларининг моддий таркиби, жойлашув хусусиятлари ва қидирув белгилари», 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/GM95.
Илмий раҳбар: Карабаев Маматхан Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.24/30.12.2019.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Тангиров Абдимутал Исомиддинович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Букантов тоғининг марказий қисмидаги Бозтов, Желсой ва Қасқиртов истиқболли майдонларида тарқалган олтин маъданлашувининг моддий таркибини ва жойлашув хусусиятларини аниқлаш асосида қидирув баҳолаш белгилари мажмуасини ишлаб чиқиш ва истиқболли майдонларни ажратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Букантовнинг истиқболли Бозтов, Желсой, Қасқиртов майдонларидаги олтин маъданлари таркибида бир қатор янги минераллар аниқланган;
олтин маъданларининг табиий турлари ажратилган, уларнинг минералогик-геокимёвий хусусиятлари ва фойдали компонентларнинг учраш шакллари аниқланган;
олтин ва ҳамроҳ элементларнинг турли хил маъдан турларида тарқалиш хусусиятлари очиб берилган ва уларнинг маданлашувга индикаторлик аҳамияти асосланган;
илк бор Марказий Букантовдаги Бозтов, Желсой ва Қасқиртов майдонларидаги олтин маъдан таналари дарзли структураларнинг тектоник тўлқинланиш зоналарида жойлашганлиги аниқланган;
яширин олтин маъданларини излашнинг минералогик-геокимёвий ва геологик-структуравий қидириш белгилари ишлаб чиқилган ва улар асосида истиқболли майдонлар ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Марказий Букантовнинг шимолий – ғарбий қисмидаги олтин маъданларининг жойлашув хусусиятлари ва қидирув белгилари мажмуасини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
олтин маъданлашувининг маҳсулдор минерал ассоциациялари, уларнинг типоморф хусусиятлари бўйича хулосалар «Регионалгеология» ДУК амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 02/31-сон маълумотномаси). Натижада, маъданларнинг моддий таркибини ва технологик хоссаларини аниқлаш имконини берган;
асосий ва ҳамроҳ элементларнинг тарқалиш хусусиятлари «Регионалгеология» ДУК амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 02/31-сон маълумотномаси). Натижада, олтин маъданлашуви жадалроқ бўлган участкаларни ажратишга асос бўлиб хизмат қилган;
олтин маъданлашувининг қидирув-баҳолаш белгилари мажмуаси «Регионалгеология» ДУК амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 02/31-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Қасқиртов ва Ғарбий Бозтов олтин маъданлашувига истиқболли майдонларни аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish