Уразбаев Акмалбек Аминбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдойни турли экиш усулида сўрувчи зараркунандаларга қарши ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx58.
Илмий раҳбар: Пўлатов Зарип Асламович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Аманов Шуҳрат Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Мирзаева Саидахон Абдусаломовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли усуллардаэкилган буғдойзорлар агробиоценозида содир бўладиган ўзгаришларни аниқлаш, дала атрофида олдини олиш ишловларининг аҳамияти ва сўрувчи зараркунандаларга қарши самарали кимёвий воситаларни танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор «ғўза-ғалла» навбатлаб экиш тизимида агробиоценозда содир бўладиган энтомологик ва гербологик ўзгаришлари аниқланган;
кузги буғдойни етиштиришда зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг хўжалик учун самарадор, такомиллашган тизими ишлаб чиқилган;
эрта баҳорда буғдойзорлар атрофларида ўтказиладиган зараркунандаларга қарши олдини олиш ишловларининг самарадорлиги аниқланган;
истиқболли инсектицидларни буғдойнинг сўрувчи зараркунандаларга қарши қўллашнинг мақбул регламенти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Буғдойни турли экиш усулида сўрувчи зараркунандаларга қарши ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
кузги буғдойни сўрувчи зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун «Багира», «Атилла Супер», «Борей», «Агрофос-Д», «Имитрин» ва «Акито» препаратлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати»га киритилган (Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссиясининг 2017 йил 20 сентябрдаги 2-5-161-сон маълумотномаси). Ушбу препаратлар бошоқли дон экинларида сўрувчи зараркунандаларга қарши курашда қўллаш имконини берган;
буғдойзор четларида эрта баҳорда зараркунандаларга қарши курашда Тошкент вилояти фермер хўжаликларида жами 11900 гектар кузги буғдой майдонида жорий этилган («Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 25 сентябрдаги 03-13/1834-сон маълумотномаси). Бунда дон ҳосилдорлиги гектарига ўртача 25-28 фоизга ошишига эришилган;
буғдойнинг сўрувчи зараркунандаларга қарши самарадор «Багира» 20% с.э.к. инсектициди кўп тармоқли фермер хўжаликларида 30,1 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 29 сентябрдаги 07/23-837-сон маълумотномаси). Натижада зараркунандаларнинг миқдори 87,5-94,6 фоизгача камайган, гектаридан ўртача 11,1 центнер қўшимча дон ҳосили олинган.