Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамзаев Дилавер Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Yu262.
Илмий раҳбар: Ўрозалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, доцент; Файзиев Шохруд Фармонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари сифатида давлат органларининг идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш масалаларини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асосланган;
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) ва Базель бошқарув институти тавсиялари ҳамда бир қатор хорижий мамлакатларнинг (Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Россия) илғор тажрибаси асосида крипто-активлар айланмаси устидан ички назоратни ўрнатиш ва шубҳали операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар қилиш механизмини жорий қилиш зарурати асослантириб берилган;
параллел молиявий терговни амалга оширишда самарали идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида молиявий тергов ўтказиш тартибини ҳамда трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлик масалаларини алоҳида идоравий ҳужжат билан ҳуқуқий тартибга солиш зарурлиги асосланган;
тадқиқ қилинаётган соҳадаги халқаро стандартлар талаблари, шунингдек, илғор хорижий амалиёт (АҚШ, Исроил, Буюк Британия, Россия ва бошқалар) асосида трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ихтисослаштирилган илмий ва ўқув муассасалари доирасида махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат органларининг идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни, шу жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш масалаларини трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ–6252 Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясининг асосий вазифаларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 12-18-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги Стратегиянинг “Йўл харитаси”да акс этган, трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг самарадорлигини оширишнинг устувор чора-тадбирларини аниқлашга хизмат қилган;
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) ва Базель бошқарув институти тавсиялари асосида ҳамда бир қатор хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида крипто-активлар айланмаси устидан назорат ўрнатилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги 660-II-сонли Қонуннинг 12-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2021 йил 8 октябрдаги 06/1-11/1102-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги махсус ваколатли давлат органидан мазкур йўналишда мавжуд шубҳали операциялар ҳақида маълумот олиш орқали крипто-активлардан фойдаланиб содир этилган трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
параллел молиявий терговни амалга оширишда самарали идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида молиявий тергов ўтказиш тартибини ҳамда трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлик масалаларини алоҳида идоравий ҳужжат билан ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисидаги таклифлардан прокуратура, ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари иштирокида қабул қилинган “Тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини амалга ошириш жараёнида жиноий фаолиятнинг молиявий жиҳатларини ўрганиш тартиби тўғрисида”ги Қўшма кўрсатмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 30/16-21-98-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги трансмиллий молиявий жиноятларни тергов қилишда ҳар бир ваколатли органнинг ролини аниқ белгилашга хизмат қилган;
тадқиқ қилинаётган соҳадаги халқаро стандартлар талаблари, шунингдек, илғор хорижий амалиёт (АҚШ, Исроил, Буюк Британия, Россия ва бошқалар) асосида трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ихтисослаштирилган илмий ва ўқув муассасалари доирасида махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ–6252 Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 27–29-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 12-18-19-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашишга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти мувофиқлаштирилишига ҳамда ушбу соҳада мавжуд ҳуқуқий амалиёт сифатининг ошишига кўмаклашади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish