Sayt test rejimida ishlamoqda

Амирова Тойирахон Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Матоларни кимёвий таркибига кўра синфлаш (оқсил матолар мисолида)», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/К441.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджон Аминович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Исаков Хаятилло, техника фанлари доктори, доцент; Карабаева Раъно Ботировна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тут ипак қурти пилласидан олинган толаларни кимёвий таркиби ва хоссаларини аниқлаш, пилла  чиқиндиларидан янги матолар ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН қоидалари бўйича синфлаб, уларга янги код рақамларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индукцион-боғланган плазмали масс-спектрометрия усулида ипак ва жун намуналари таркибида 26 макро ва микроэлементнинг миқдори аниқланган;
ипак ва жун намуналари таркибида 17 асосий аминокислоталар мавжудлиги ва уларнинг миқдори исботланган;    
ипак ва жун намуналари ҳамда ипак матоларининг спектрал кўрсаткичлари тавсифланган;
ўсимлик манбаларидан табиий бўёқлар олинди ҳамда ипак ва жун намуналарини турли рангларга бўяш хусусиятлари аниқланган; 
илк бор табиий хомашёдан оқилона фойдаланиш мақсадида тут ипак қурти пилласи чиқинди маҳсулотларидан  ипак матоси олиш усули ишлаб чиқилган;
“ДУРОНА” деб номланган “КУСТАРНЫЙ ШЕЛК” ва “ОДДОНКА” номли янги ишлаб чиқилган ипак матолари кимёвий таркиби бўйича ТИФ ТН
қоидалари асосида синфланиб, уларга янги товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Матоларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тут ипак қурти пилласи чиқиндилари асосида тайёрланган «ДУРОНА» (Кустарный шелк) ва “ОДДОНКА” номли янги ипак матолари Марғилон шаҳридаги “YODGORLIK” МЧЖ фабрикасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 12 ноябрдаги 4-2/1785-сон маълумотномаси). Натижада, тут ипак қурти пилласи чиқиндиларини қайта ишлаб ипак матолари олиш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича яратилган
янги ипак матолари “ДУРОНА” (Кустарный шелк) учун 5007 20 410 2 ва “ОДДОНКА” учун 5007 20 410 9 янги код рақамлари Давлат божхона қўмитасининг “«2022 йилда амалиётга жорий этиш рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 27 ноябрдаги 1/16-310-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт бўлаётган ипак матоси маҳсулотларига улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish