Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Рухсора Санжаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини кластер асосида ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмлари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt887.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент давлат Траснпорт Университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Косимов Саидакмал Саидахролович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар:Турсунходжаев Марат Лутфуллаевичиқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупатаховичиқтисодиёт фанлари доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати нститути
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини кластер асосида ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта-тўқимачилик кластери атамаси бошқа хўжалик субъектлари билан ҳамкорлик асосида чуқур қайта ишлаш жараёнини ўз ичига олган ишлаб чиқариш мажмуа эканлигини ҳамда пахта-тўқимачилик кластери фаолиятига оид тартиб-қоидалар соҳага оид ишлаб чиқариш қувватлари ва активларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларини кредитлаш самарадорлигини оширишда кредит муддатини бир йилдан икки йилга ҳамда фоиз ставкасини олти фоизга камайтиришнинг (16%дан 10%га) иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
пахта-тўқимачилик кластери фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш услубиёти ташқи иқтисодий фаолият ва молиявий барқарорлик ёндашувига асосланган ҳолда юз баллик шкала бўйича такомиллаштирилган;
ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчи кучининг натижадорлигини ошириш негизида “Bukhara Cotton Textile Cluster” масъулияти чекланган жамиятни 2022-2024 йилларда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Пахта-тўқимачилик кластерининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта-тўқимачилик кластери атамасини бошқа хўжалик субъектлари билан ҳамкорлик асосида чуқур қайта ишлаш жараёнини ўз ичига олган ишлаб чиқариш мажмуа эканлигини ҳамда пахта-тўқимачилик кластери фаолиятига оид тартиб-қоидаларни соҳага оид ишлаб чиқариш қувватлари ва зарур бўладиган активларни киритишни эътиборга олган ҳолда такомиллаштиш бўйича таклифлардан "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом" ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмасининг 2021 йил 27 майдаги 01/22-111-сон, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 02/034-1450-сон, «Textile Technologies Group» МЧЖ нинг 2020 йил 2 октябрдаги 03/1645-1450-сон маълумотномалари). Натижада пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида юзага келадиган иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилган ҳолда улар фаолиятини янада самарали ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларини кредитлаш самарадорлигини оширишда кредит муддатини ошириш ва фоиз ставкасини олти фоизга камайтириш бўйича таклифлар Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмаси томонидан қабул қилиниб, «Boyovut Techno Cluster» ва «Bukhara Cotton Textile Cluster» МЧЖ  фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмасининг 2021 йил 27 майдаги 01/22-111-сон, «Boyovut Techno Cluster» МЧЖнинг 2020 йил 20 ноябрдаги 02-22/1717-2130-сон, «Bukhara Cotton Textile Cluster» МЧЖнинг 2021 йил 20 февралдаги 01-89/2240-189-сон маълумотномалари). Таклифлардан фойдаланиш натижасида мазкур пахта-тўқимачилик кластерларида 2020 йилда фойда 2019 йилга нисбатан мос равишда  2,3%, ва 3.1% га ўсишига, кредит фоизини пасайтириш ҳисобига тежалган маблағларни инфратузилма иншоотларини таъмирлашга йўналтириш имконияти яратилган;
пахта-тўқимачилик кластери фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш услубиётини ташқи иқтисодий фаолият ва молиявий барқарорлик ёндашувига кўра юз баллик шкала асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмаси томонидан кластерлар фаолиятини мониторинг қилиш жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмасининг 2021 йил 27 майдаги 01/22-111-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашувдан фойдаланиш натижасида юқори самарадорлик кўрсаткич-ларига эга бўлган 28 та пахта-тўқимачилик кластерлари аниқланиб, барча кластерлар фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқишга услубий асос яратилган;
ишлаб чиқаришда банд бўлган иш кучининг натижадорлигини ошириш негизида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари «Bukhara Cotton Textile Cluster» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмасининг 2021 йил 27 майдаги 01/22-111-сон, «Bukhara Cotton Textile Cluster» МЧЖ 2021 йил 20 февралдаги 01-89/2240-189-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар натижасида ишчи кучидан самарадали фойдаланиш негизида ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичларини ошириш имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish