Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Махфурат Мурод қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Япония ва Ўзбекистон халқлари миллий идентиклигининг фалсафий-компаратив таҳлили», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal305.
Илмий раҳбар: Иззетова Эмине Мустафаевна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Япония ва Ўзбекистон халқлари миллий идентиклигининг моҳияти ва хусусиятларини тарихий-фалсафий ёндашув призмаси орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-тарихий, маданий динамика ва миллий ўз-ўзини англашнинг идентиклик генезисига фалсафа, дин, урф-одат, тил ва миллий байрамларнинг таъсири очиб берилиб, миллий идентиклик мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлиб хизмат қилиши фалсафий жиҳатдан далилланган;
Япония ва Ўзбекистоннинг миллий идентиклик моделларида этногенез, онг ва миллий ўзлик босқичларининг ўзаро диалектик боғлиқлиги исботланиб, ушбу моделлардаги коллективизм, патернализм каби умумий ҳамда этник, миллий мафкура, географик ва диний омиллар каби хусусий жиҳатлари аниқланган;
миллий идентикликнинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги моҳияти ва тузилишининг тарихий, социомаданий, концептуал (когнитив, аттитюд, конатив) асослари, примордиализмнинг маълум бир этник гуруҳ ва ўзига хос хусусиятлар билан ажралиб турадиган миллатга мансублиги, конструктивизмнинг этник сунъий конструкт сифатидаги аҳамияти, инструментализмнинг ситуацион, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
«Шарқ-Шарқ» мулоқоти форматида миллий идентиклик инқирозини бартараф этишда диний ва маданий анъаналар ўртасидаги фарқли жиҳатлар ҳамда бағрикенглик, ҳурмат, инсонпарварлик каби фазилатларни улуғлашдаги ўхшаш жиҳатлар миллий идентикликка хос ворисийлик ва фалсафий тафаккур тараққиёти маҳсули эканлиги аксиологик, маънавий-марифий, мафкурафий, тарихий-фалсафий омиллар орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Япония ва Ўзбекистон халқларининг миллий идентиклигининг ўзига хослигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий-тарихий, маданий динамика ва миллий ўз-ўзини англашнинг миллий идентиклик генезисига фалсафа, дин, урф-одат, тил ва миллий байрамларнинг таъсири очиб берилган, миллий идентиклик мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим омили эканлигига оид натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази фаолиятида фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 02-19/3572-сон маълумотномаси). Натижада япон партнёрлар, хусусан, олимлар, талабалар ва аҳолининг бошқа қатламлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда, вазирлик томонидан қўйилган мақсадларни амалга оширишда қўлланма бўлиб хизмат қилган;
Япония ва Ўзбекистон халқлари тажрибасида «Шарқ – Шарқ» мулоқот форматида миллий идентиклик инқирозини бартараф этиш воситаларига оид илмий хулосалардан Ўзбек-Япон маркази томонидан ўтказилган «Япония ва Ўзбекистон халқларининг маданияти, урф-одатлари ва анъаналари» семинари доирасида фойдаланилган (Ўзбек-Япон марказининг 2021 йил 18 майдаги 50-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда миллий идентикликнинг «Шарқ-Шарқ» мулоқот форматидаги ва унинг ривожланиш босқичлари ҳақидаги билимларни бойитиш имконини берган;
Япония ва Ўзбекистоннинг миллий идентиклик моделларида умумий ва ўзига хос босқичлар, этногенез ва миллий идентиклик даражаларининг диалектикасига оид илмий хулоса ва тавсиялардан «Ўзбекистон» телеканалининг «Бедорлик», «Таълим ва тараққиёт», «Адабий жараён» номли радиоэшиттиришлари сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 8 июндаги 04-25-981-сон маълумотномаси). Натижалар радиотингловчиларда япон ва ўзбек миллий идентиклигининг шаклланиш жараёни ҳамда ривожланиш босқичлари ҳақидаги билимлар ривожланишига хизмат қилган;
миллий идентиклик моҳияти ва тузилишининг концептуал (когнитив, аттитюд, конатив) асослари ва ушбу феноменни тадқиқ этишдаги ёндашувлар – примордиализм, конструктивизм, инструментализмнинг моҳиятига оид илмий хулоса ва тавсиялардан  «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 27 октябрдаги 02-40-1014-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувда ўз аксини топган илмий материаллар телетомошабинларнинг миллий идентиклик моҳияти ва тузилишига доир билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish