Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Расул Ахматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «In vitroда яратилган паразит энтомофагларни ғўза агробиоценозидаги аҳамияти», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2017.2.PhD/Qx72.

Илмий раҳбар: Сулаймонов Ботир Абдушукирович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Аманов Шуҳрат Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Сагдуллаев Ахрор Умарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: in vitro усулида паразит энтомофагларни (Trichogrammatidae, Braconidae) кўпайтириш ва уларни ғўза агробиоценозида тунламлар сонини бошқаришдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

паразит энтомофагларни in vitro усулида кўпайтиришда уларга ёруғлик, ҳаво ҳарорати ва нисбий ҳаво намлиги қулай миқдорларининг таъсири аниқланган;

in vitro усулида кўпайтирилган паразит энтомофагларнинг табиий популяция турлари билан ўзаро ривожланиши аниқланган;

ғўза агробиоценозларида қўлланиладиган айрим инсектицидларнинг in vitro усулида кўпайтирилган паразит-энтомофаг авлодларига таъсири аниқланган;

in vitro усулида кўпайтирилган паразит энтомофагларни тунлам зараркунанда турларига қарши қўллаш ва уларни биологик самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

In vitroда яратилган паразит энтомофагларни ғўза агробиоценозидаги аҳамияти бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

трихограмма турларини (Hymenoptera: Trichogrammatidae) ва бракон турларини (Hymenoptera: Braconidae) in vitro усулида яратилган сунъий озиқаларга Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патентлари (№IAP 2015 0052; №IAP 2016 0343; №IAP 2016 0344) олинган. Бунинг натижасида трихограмма ва бракон турларини in vitro усулида интенсив кўпайтиришда самарали бўлган меъёрий озиқа кўрсаткичларига эга сунъий озиқа муҳитларини яратиш имконини берган;

In vitro усулида кўпайтирилган паразит энтомофаглар (Triсhogramma pintoi, Trichogramma evanescens, Trichogramma chilonis, Bracon hebetor, Bracon juglandis) ғўза ва помидорда ғўза тунламига қарши курашда жами 32,0 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 02/20-5386-сон маълумотномаси). Натижада ғўзадан гектардан ўртача 3,3-4,2 центнер, помидордан эса 26,5-33,7 центнер қўшимча ҳосил олинган ва сарфланган ҳар 1 сўм харажат учун 5-6 сўмлик маҳсулот олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish