Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Фариддун Изатуллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларига табиий-илмий билимларни компетенциявий ёндашув асосида ўргатиш методикаси (“Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” дарсларида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий фанлар) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped727.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: [Йўлдошев Жўра Ғаниевич], педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, доцент; Нигматов Аскар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” дарсларида ўқувчиларга табиий-илмий билимларни компетенциявий ёндашув асосида ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида олам ва одам ҳақидаги яхлит тасаввурлар (кузатиш, тушуниш, таққослаш, амалга ошириш)ни шакллантириш асосида уларга табиий-илмий билимларни ўргатиш жараёни компетенциявий ёндашувнинг модулли таълим мақсадларини таксономик кўринишда (билиш, тушуниш, қўллаш, анализ, синтез, баҳолаш) лойиҳалашнинг дидактик имкониятлари (оптималлаштириш, жадаллаштириш, прагматиклик) мақбуллигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
“Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” дарсларида ўқувчиларнинг амалий фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари табиий-илмий билимларни интегративлик тамойилига устуворлик бериш орқали аралаш таълим элементларини шахсий тажрибага асосланган тадқиқий фаолиятга интенсив қўллаш методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида табиий-илмий саводхонликни шакллантиришнинг методик тузилмаси интерфаолликни таъминлашга хизмат қилувчи рефлексив ва кооператив топшириқларни халқаро баҳолаш дастурлари билан адаптив тарзда структуралаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларга табиий-илмий билимларни компетенциявий ёндашув асосида ўргатиш методикасининг ташкилий компоненти вариативлик ва индивидуалликни таъминлашга хизмат қиладиган ижодий, изланишли, эврологик лаёқатларни мустақил билиш фаоллиги билан қайта алоқага киришув даражаси продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларига табиий-илмий билимларни компетенциявий ёндашув асосида ўргатиш бўйича олинган илмий натижалардан:
бошланғич синф ўқувчиларида олам ва одам ҳақидаги яхлит тасаввурларни шакллантириш асосида уларга табиий-илмий билимларни ўргатиш жараёни компетенциявий ёндашувнинг методологик таҳлил қилиш  имкониятларига доир таклиф ва тавсиялардан П3-2014-0910185149 – рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (2015-2017 й.й.) номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида ўқувчиларга табиий-илмий билимларни ўргатиш моделини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 19 мартдаги 01/15-09/81-сон маълумотномаси). Натижада компетенциявий ёндашув асосида “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик” дарсларида бошланғич синф ўқувчиларини табиий-илмий билимлардан фойдаланишга ўргатиш усул ва методлари такомиллаштирилган;
“Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” дарсларида ўқувчиларнинг амалий фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари табиий-илмий билимларни ўргатиш ҳамда “Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” дарсларида ўқувчиларга компетенциявий ёндашув асосида табиий-илмий билимларни ўргатиш модели шахснинг мотивацион-иродавий, ижодий, интеллектуал хусусиятлари билан бевосита уйғунлигини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан П3МВ-2014-0902125611 – давлат қайд рақами билан рўйхатдан ўтган “Мактаб педагогик жамоасининг ўзини ўзи ривожлантириши учун маданий-ижодий муҳитни яратиш ва лойиҳалаш методидан фойдаланиш” (2015-2017 й.й.) номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 19 мартдаги 01/15-09/81-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга компетенциявий ёндашув асосида табиий-илмий билимларни ўргатиш модели шахснинг мотивацион-иродавий, ижодий, интеллектуал хусусиятлари билан бевосита уйғунлигини аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
бошланғич синф ўқувчиларига табиий-илмий билимларни компетенциявий ёндашув асосида ўргатиш методикасини такомиллаштиришга оид илгари сурилган таклифлардан умумий ўрта таълим мактаблари учун яратилган “Табиий фанлар” миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 6 декабрдаги 01/11-01/9-1696-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларига табиий-илмий билимларни ўргатишнинг методик хусусиятлари улар эгаллаши лозим бўлган компетенциялар (соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тирик организмларга оқилона муносабатда бўлиш) таркибини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish