Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаметова Дилнавоз Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг амалий инглиз тили кўникмаларини аудиториядан ташқари  машғулотларда ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped408. 
Илмий раҳбар: Уста-Азизова Дилноза, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори профессор;  Қодирова Фазилат Шукуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида талабаларнинг амалий инглиз тили кўникмаларини аудиториядан ташқари машғулотларда  ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг амалий инглиз тилидан кўникмалари тилни ривожлантириш учун шароит яратиш, оғзаки, мажозий, ўзини ўзи ривожлантиришнинг конструктив-технологик ва интеллектуал-ижодий параметрларини ижодий ва танқидий фикрлашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг дарсдан ташқари машғулотлардаги фаолияти таьлим олишга қизиқишлари, коммуникативлик, ишчанлик кобилияти, эмоционаллик даражаларини гомоген ва гетероген гуруҳларда коммуникатив жараёнларни босқичма-босқич фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
аудиториядан ташқари машғулотларда талабаларнинг ижодий фаолиятини репродуктив ва маҳсулодор даражалари “ENGLISH CLUB” тўгаракларида дидактик жаранларининг педагогик мақбул ечимларни топиш ва натижага эришишнинг босқичларини аниқлаштириш асосида  такомиллаштирилган; 
талабаларнинг аудиториядан ташқарида мустақил фикрлашини ривожлантириш касбий фаоллик,  ижодий-яратувчанлик даражаларини оширишга қаратилган мустақил ўқиш,   муаммоли-интегратив, таркибий-мазмуний ва  қадриятли-семантик компонентларни киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг амалий инглиз тили кўникмаларини аудиториядан ташқари  машғулотларда ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалари талабаларининг амалий инглиз тилидан кўникмалари адаптив ташкилотчилик мотивлари, коммуникатив- тадқиқотчилик, ўзини ўзи назорат қилиш фаолиятининг технологик ва ижодий компонентларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий-амалий асослари» амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 январдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур меъёрий ҳужжатлар аудиториядан ташқари машғулотларда талабаларнинг амалий инглиз тил кўникмаларини ривожлантириш учун тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш, амалий инглиз тилини ўрганишга бўлган кизиқишларини ошириш имкониятини кенгайтирган; 
талабаларнинг дарсдан ташқари машғулотлардаги фаолияти таьлим олишга қизиқишлари, коммуникативлик, ишчанлик кобилияти, эмоционаллик даражаларини гомоген ва гетероген гуруҳларда коммуникатив жараёнларни босқичма-босқич фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 январдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг амалий инглиз тили куникмаларини аудиториядан ташқари машғулотларда ривожлантиришга эришилган;
аудиториядан ташқари машғулотларда талабаларнинг ижодий фаолиятини репродуктив ва маҳсулодор даражалари “ENGLISH CLUB” тўгаракларида дидактик жаранларининг педагогик мақбул ечимларни топиш ва натижага эришишнинг босқичларини аниқлаштириш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий-амалий асослари» амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 январдаги 89-03-1957-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тўгарак талабаларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, уларнинг амалий инглиз тил кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
талабаларнинг аудиториядан ташқарида мустақил фикрлашини ривожлантириш касбий фаоллик,  ижодий-яратувчанлик даражаларини оширишга қаратилган мустақил ўқиш,   муаммоли-интегратив, таркибий-мазмуний ва  қадриятли-семантик компонентларни киритиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 январдаги 89-03-1957 сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг аудиториядан ташкари машғулотларда инглиз тили куникмаларини эгаллаш самарадорлиги кенгайган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish