Sayt test rejimida ishlamoqda

Гайназарова Гулбахор Абдуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped488. 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор, Абдураҳимова Дилфузахон Алиевна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг узлуксиз таълимда малакасини ошириш жараёнларининг педагогик ва касбий компетентликни ривожлантириш технологияларининг дидактик имкониятлари касбий компетентлик ва андрагогика тамойилларини умумпедагогик талаблар билан мазмунли-компонентли оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функционал модели методик компетенцияларни шакллантиришнинг самарали, креатив-ижодий ва инновацион фаолиятни ташкил этишда ахборот майдони ва медиа муҳитни интерфаол ҳамкорликда интеграллаш асосида ишлаб чиқилган;
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари касбий компетентлик даражаларига қўйилаётган талаблар тизими уларнинг курсдан кейинги фаолият траекториясига мослашувчан даврий ва методик тайёргарлигини назорат қилувчи механизмнинг алгоритмик босқичларини рақамли мониторинг муҳитида аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш тизимида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда компетенциявий, акмеологик ва шахсга йўналтирилган замонавий педагогик ёндашувлар ҳамда “Меню”, “Рецепт”, “Блокчейн”, “Веб-квест” каби тенденциялардан фойдаланишга қаратилган педагоглар инновацион фаолияти самарадорлигини таъминлаш механизми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари касбий компетентлигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг узлуксиз таълимда малакасини ошириш жараёнларининг педагогик ва касбий компетентликни ривожлантириш технологияларининг дидактик имкониятлари касбий компетентлик ва андрагогика тамойилларини умумпедагогик талаблар билан оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 3 январдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2-сонли буйруғи билан тасдиқланган тарбиячилар касбий компетентлигигига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 02-02/2-1059-сон маълумотномаси). Натижада, тарбиячиларнинг малака ошириш таълим мазмуни уларнинг касбий компетентлигига қўйилган талаблар асосида уйғунлаштирилган;
методик компетенцияларни шакллантиришнинг продуктив, креатив-ижодий ва инновацион фаолиятни ташкил этишда ахборот майдони ва медиа муҳитни интерфаол ҳамкорликда интеграллаш асосида ишлаб чиқилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функционал моделини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 18 январдаги 11-сонли буйруғи 3-иловаси билан тасдиқланган “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари малакасини ошириш курсларининг намунавий ўқув дастури” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 02-02/2-1059-сон маълумотномаси). Натижада, тарбиячиларнинг малака ошириш курслари ўқув методик таъминотини шахсга йўналтирилган таълим технологиялари ривожлантиришга эришилган;
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари педагог-тарбиячилари касбий компетентлик даражаларига қўйилаётган талаблар тизими уларнинг курсдан кейинги фаолият траекториясига мослашувчан даврий ва методик тайёргарлигини назорат қилувчи механизмнинг алгоритмик босқичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича илмий хулосалардан ИТД-1-53 “Узлуксиз таълим тизимида ўрта бўғин бошқарув кадрларини танлаш, тайёрлаш ва ўрнига қўйишга замонавий ёндашувлар” мавзусидаги амалий лойиҳалар доирасида материаллар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-2270-сон маълумотномаси). Натижада, тарбиячиларнинг малакасини ошириш жараёнида қўлланиладиган умумпедагогик технологиялар мукаммаллаштирилган;
тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда компетенциявий, акмеологик ва шахсга йўналтирилган замонавий педагогик ёндашувлар ҳамда “Меню”, “Рецепт”, “Блокчейн”, “Веб-квест” каби усул ва технологиялардан фойдаланишга қаратилган методик тавсиялардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли радиоэшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда (2019-2020 йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 29 декабрдаги 04-25-1342-сон маълумотномаси). Натижада, тарбиячилар малака ошириш жараёнининг натижавийлигини аниқ мезонлар асосида баҳолаш ва мониторинг қилиш имконияти аниқлаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish